Opta порталининг тарқатган маълумотга қараганда, Туриннинг "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон ўнинчи маротаба Италия чемпионлигини қўлга киритди.
Кеча туринликлар ўзларининг кетма-кет тўққизинчи, тарихларидаги эса 36-чемпионлигини қўлга киритишди. Бу Буффон учун Италиядаги фаолияти давомидаги ўнинчи чемпионлиги бўлди. Туринликлар ҳимоячилари Леонардо Бонуччи ва Жорджио Кьеллинилар тўққиз мартадан чемпионликни ўз ҳисобларига ёздириб қўйишган.