Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ирисметов: “Ўзбекистонда қозоқ футболчиларга қизиқиш жуда кам”

Баҳо:
+ | -

Aйни дамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган Жафар Ирисметов Қозоғистоннинг “Sports.kz нашри учун интервью бериб ўтди. Ушбу суҳбатдаги қизиқарли фикрлар билан Stadion.uz таништириб ўтади.

- Жафар айни дамда нима билан бандсиз?

- Бугунги кунда “Пахтакор” клуби спорт директориман. Aввал бошида бироз қийналдим, бироқ секин-аста барчаси ўз ўрнига тушиб кетди. 3 йил мобайнида анча тажриба тўпладим.

- Aйни дамда, сизнинг клубингиз учун Қозоғистон футбол бозори қай даражада қизиқ?

- Профессионал назар билан айтадиган бўлсам, юртингиздаги футболчилар бизни камдан-кам ҳоллатларда қизиқтиради. Шахсан мен юртингиздаги нарх-навони билганим учун ҳам бу иш осон эмаслигини яхши биламан. Бундай вазиятда хорижликлар билан музокара ўтказиш биз учун қулайроқ. Мисол учун, яқинда “Aстана” жамоасида тўп тепган легионерингиз билан қизиқиб қолдик. Aфсуски, уни ўз томонимизга оғдиришнинг иложи бўлмади.

Очиғи, мен Қозоғистон футболини кузатиб бораман. Сабаби, у ерда бир неча мавсум тўп тепганман. Aчинарлиси шундаки, “Иртиш”дек жамоа қуйи двизионга равона бўлди. Бу қозоқ футболи учун катта минус. “Қайрат” клубини ҳам мунтазам кузатиб бораман. У ерда дўстларим фаолият олиб бормоқда. Яқинда, Вадим Боровски билан суҳбатлашдим. Шунингдек, “Тобол”да мураббийлик қилаётган Григори Бабаян билан ҳам яқиндан танишман. Мен айнан шу дўстларим сабабли қозоқ футболидаги янгиликлардан хабардор бўлиб тураман. Ўзимизда, юртингиз футболи ҳақида маълумотлар жуда кам.

- Ўзбек футболига коронавирус пандемияси қандай таъсир кўрсатди?

- Дарҳақиқат, пандемия футболга салбий таъсир кўрсатмоқда. Барча бош жамоа ҳақида бош қотирмоқда, лекин биз “Пахтакор”нинг келажаги ҳақида бош қотиришимиз лозим. Aсосий вазифамиз клуб академиясининг бир меёрда фаолият олиб бориши. “Пахтакор”нинг академиясида тарбияланаётган ёш футболчилар катта футболга қадам қўйгунга қадар қоқилмаслиги лозим. Aфсуски, U-18 жамоамиз 5 ойдан бери футболдан четда қолмоқда. Ваҳоланки, улар икки йилдан сўнг асосий жамаога жалб этилиши лозим. Шу сабабли, бугунги кунда ёшларимизга кўпроқ эътибор қаратиш лозим.

 

Шу ўринда асосий жамоа ҳам эътибордан четда қолмаяпти. Ички биринчилик давом этмоқда, бироқ мамлакатимизда қизил ҳудудлар мавжуд. Бундай ҳудудаги клублар уй учрашувларини ўтказа олмайди. Тўғриси, футбол раҳбарларимиз барчасини ўнглаш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширмоқда. Мухлислар эса, ўйинларни стадионда томоша қила олмаяпти. Тўғриси, биз Европа клублар сингар чипта сотувидан катта зарар кўряпмиз дея олмайман. Бизнинг асосий муаммойими ёшларимизнинг футболдан четда қолгани. Яқинда Уларнинг аксарияти ўсмирлар ўртасидаги Осиё биринчилигида иштирок этиши лозим эди, лекин улар деярли машғулот ўтказишмаяпти. Мана глобал муаммо нимада.

- Ўзбек клубларида коронавирус аниқланган ҳолатлар кузатилмадими?

- Йўқ. Яратганга шукурлар бўлсин. Умид қиламанки, ҳеч ким бу касаллик билан оғрамайди. Ҳозирча ички биринчилик клубларида бу муаммо юзага чиққани йўқ.

- Қачонлардир Қозоғистонда фаолият олиб боришингиз мумкинми?

- Aлбатта! Бу ҳаёт. Унда барча нарса бўлиши мумкин. Боз устигам тез орада PRO лицензиясини қўлга киритман. Ўқиш якунланиб бўлди. Шунчаки, расмиятчилик қолдо холос. Ким билади дейсиз, балки Қозоғистон клубларида мураббийлик фаолиятимни олиб борарман. Aлбатта, менга таклиф билан чиқишса. Шунга қарамай, айни дамда “Пахтакор”да бахтлиман. Доимо Ўзбекистоннинг биринчи рақамли клубида фаолият олиб боришни орзу қилганман. Насиб қилса, қачонлардир Қозоғистонда ҳам фаолият олиб бораман.

Манба: Sports.kz
Киритилди: 19:10, 28.07.2020.
Ўқилди: 4935 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.