Кириш Регистрация

Канчельскис: «Ўруновни тўғри йўналишда ривожлантирилса, кучли ўйинчига айланади»

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис «Уфа» футболчиси Остон Ўруновнинг  «Спартак» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Ўруновнинг «Спартак» сафига ўтиши тўғри қарорми? Агар раҳбарият ва мураббийлар штаби уни жамоада кўришни исташса, тўғри қарор бўлади. Мен Ўрунов билан ишлаганман, у менинг қўл остимда ўйнаган. Унинг кўрсаткичлари ажойиб. Уни тўғри йўналишда ривожлантирилса, кучли ўйинчига айланиши мумкин.

Унинг жисмоний кўрсаткичлари яхши, техникаси зўр, тезлиги бор, яккама-якка вазиятда алдаб ўтиб кета олади. Бу жуда яхши трансфер бўлиши мумкин. Бундан ташқари, кўп нарса у мухлисларнинг босимига қандай дош беришига ва «Спартак» ундан қандай фойдаланишига боғлиқ. Бу талаблар, бу ишқибозлар, бу Россиянинг биринчи рақамли жамоа — бу «Уфа» эмас. Руҳий томондан дош бера оладими ёки йўқми — бу бошқа масала.

Узатма беришда муаммо борми? Демак, ўргатиш керак. Аммо уни узатма бериш қобилиятини ёмон деб айтмаган бўлардим. Нима «Спартак»ка келганларнинг барчасида узатма бериш қобилияти зўр бўлганми? Тедеско бошчилигидаги мураббийлар штаби унинг ўйинини кўрган ва Остондан қандай фойдаланиш мумкинлигини тушуниб турибди. Ҳамма нарса уни жамоада қандай қабул қилишларига ва у катта жамоадаги руҳий босимни енгиб ўтишига боғлиқ», — деди Канчельскис.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 21:55, 28.07.2020.
Ўқилди: 3512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [9833]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5649]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4497]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4216]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3934]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3149]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3006]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2170]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2030]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.