Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Улар ҳимоячими ёки ҳужумчи? Тўпурар ҳимоячилар (топ 5)

Баҳо:
+ | -

Роберто Карлос футболчилик фаолиайти давомида кўплаб шедевр голларга (118) муаллифлик қилган. У ижросидаги жарима зарбалари аллақачон ФИФA ва УЕФAнинг олтин коллекциясидан ўрин олиб бўлган десак, адашмаган бўламиз. Хўш, аслида футбол тарихидаги энг кўп гол киритган ҳимоячи ким? Бугун ушбу саволга Stadion.uz қисқача жавоб беради.

Серҳио Рамос

“Эл-Капитано” учун бу мавсум жуда омадли келди. “Реал”да етакчилигини қўлига олган Рамос ўзининг 124-голини киритишга муваффақ бўлди. Тан олиш лозим, рестартдан сўнг, Серҳио том маънода жамоанинг юрагига айланди. У киритган голлар эса, якунда “Барселона”ни қувиб ўтиш имконини яратди. Кўплаб футбол мутахассислари уни “олтин тўп” учун асосий даъвогар деб аташаётган эди, бироқ “FranceFootball” сўровномадан воз кечди. Шундай бўлсада, Рамос айни дамдаги сайёрамизнинг энг кучли марказий ҳимоячи бўлиб турибди.

Лоран Блан

Блан футболчилик фаолиятини таянч ярим ҳимоячиси сифатида бошлаган бўлсада, унга машҳурликни айнан мудофадаги ўйини олиб келди.

Фаолияти давомида 161 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилган Лоран нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам жамоаси учун кўмак беришга интилар эди.

Франция терма жамоаси сафида ҳам ажойиб ўйинлар ўтказган ҳимоячи совуққонлиги ва майдонни яхши кўра олгани учун ҳам бошқалардан ажралиб турар эди. Кейинчалик мураббийлик фаолиятини бошлаган Блан айни дамда футболдан дам олмоқда.

Фернандо Йерро

Йерро ҳам аслида таянч ярим ҳимоячиси бўлсада, асосан марказий ҳимояда тер тўкишга мажбур бўлар эди.

Шунга қарамай,қаҳрамонимиз фаолияти давомида 163 бор гол киритишга муваффақ бўлган. Унинг марказдаги ишончли ўйини сабабли ўз вақтида “Реал” Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучган, Йерро эса сардор сифатида шерикларини майдонга олиб тушган эди. Эътиборлиси шундаки, Йерро бошқалардан фарқли ўлароқ деярли барча голини “Реал” сафида киритган. Бу унинг ўз замонасининг энг илғор ҳимоячиларидан бири бўлганидан далолат.

Даниел Пассарелла

Бу ҳимоячини бугунги авлод мухлислари танамаса керак. Aсосан 70-90-йиллар оралиғида фаолият олиб борган аргентиналик ҳимоячини фаолияти давомида нақд 175 бор рақиб дарвозабонларини ранжитишга муваффақ бўлган.

Ўз фаолиятини “Ривер Плейт”да бошлаган Даниел иккинчи қаватдаги курашларда беназир бўлиб, бош билан 100 та гол кирита олган кам сонли футболчилар қаторида ёдга олинади. Ваҳоланки, унинг бўйи атиги 173 см бўлган ҳолос. Бу кўрсатгич унинг интилувчанлиги сабабли гол киритиш учун тўсиқ бўла олмаган.

Фаолияти давомида “Интер” ва “Фиорентина” сингари грандларда тўп тепган Пассареллани Aргентина тарихидаги энг яхши ҳимоячи деб ҳисоблашади.

Роналд Куман

Бутун фаолияти давомида 252 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган Роналд Куман билан ҳужумчилар ҳам статистикада баҳслаша олмайди. Голланд ҳимоячи бўлишига қарамай, ҳар бир ўйинда ўртача 0,33 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Унинг “Барселона” сафида “Сампдориа” дарвозасига йўллаган қаҳшатқич зарбасини ҳали-ҳамон мухлислар унутганича йўқ.

Куман асосан узоқ масофадан йўлланган зарбалар орқали голлар киритган. Бугунги кунда у сингари исталган масофадан дарвозани ишғол қилишга қодир ҳимоячиларни топишнинг деярли иложи йўқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:12, 29.07.2020.
Ўқилди: 6841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5661]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2907]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2781]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2505]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1837]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1825]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1791]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1664]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1484]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик