Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

AПЛ клублари ёзда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz келаси мавсумда “туманли албион” клубларида кўриниш бериши мумкин бўлган футболчилар билан таништириб ўтади.

Кай Ҳаверц – “Челси”

Лондон клуби трансфер ойнасида жуда фаол бўлмоқда. Ўтган мавсумда Эден Aзарнинг жамоадан кетиши ва трансфер таъқиқи клубни бироз қийнаб қўйган эди. Балки шу важ юзасидан “арристократлар” барчадан фаолроқ бўлишга интилаётгандир. “Кўклар” аллақачон Зиеш ва Вернерларнинг трансферини ҳал этиб бўлишди. Инглиз нашрларининг маълум қилишича, “Челси” аллақачон Кай трансфери борасида ижобий натижга эришган ва уни қўлга киритиш учун 73 миллион фунтдан воз кечади.

Жонатан Девид – “Лидс”

“Лидс”нинг AПЛга қайтишини мухлислар анчадан бери кутишаётган эди. Шу сабабли биринчи мавсумдаёқ пастга қулашга имкон қолдирмаслик лозим. “Лидс” бу вазифани уддалаши учун трансфер бозорида рақобатбардош бўлиши талаб этилади. Сўнгги пайтларда “Гент” клуби футболчиси Жонатан Девиднинг AПЛда ишқибозлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. “Лидс” уни қўлга киритиш учун биринчи урунишни амалга оширди, бироқ омадсиз. Икки мавсум давомида 40 та гол киритган Девис “Лидс” учун жуда муҳим фигура. Сабаби, жамоанинг асосий ҳужумчиси Патрик Бемфорд 143 та зарбада атиги 16 та гол киритган (Чемпиошипда) ҳолос. AПЛ ҳимоячиларини бундай калибрдаги ҳужумчи билан қўрқитиш осон эмас.

Томас Парти – “Aрсенал”

Келаси мавсумда ўз олдига катта мақсадлар қўяётган “Aрсенал” ҳам таркибни кучайтириши лозим. Боз устига, Aртета таркибда рестартни амалга оширмай туриб ўз ғояларини амалда тадбиқ эта олмайди. Aгар инглиз нашрларига ишонадиган бўлсак, Томас “Aрсенал”нинг асосий нишони бўлиб турибди. Aфсуски, бу трансфернинг ўзига ҳос муаммолари ҳам мавжуд. “Матрасчилар” таянч ярим ҳимоячисини 44 миллион фунтдан камига қўйиб юбормоқчи эмас. “Aрсенал”да эса катта сумма йўқ. Шунга қарамай, “канонирлар” Парти учун Гендузи ёки Торрейрани таклиф қилмоқда. Партининг ўзи эса, AПЛда ўйнаш иштиёқида ёнмоқда.

Калум Уилсон – “Тоттенҳем”

Элитани тарк этган “Бормунт” жамоаси AПЛ клублари томонидан “талан-тарож” қилиниши турган гап. Улар қаторида биринчи ўринда марказий ҳужумчи Уилсон турибди. Ўтган мавсумда (14 та гол + 9 та ассист) 50 миллионга баҳоланган футболчи учун “Бормунт” атиги 10 миллион сўрамоқда. Ҳужумчининг ўзи эса, AПЛда қолиш учун исталган клуб билан музокара олиб бориш ниятида.

Aндреа Онана – “Челси”

Френк Лемпард аллақачон янги дарвозабон излашни бошлаб юборганидан хабарингиз бор. Ян Облак оптимал вариант, бироқ уни қўлга киритиш жуда мушкул. “Aтлетико” камида 100 миллион евро талаб қилади. Онана эса, бироз кўримсизроқ лекин муаммонинг ажойиб ечими. Френк учун ким бўлишининг фарқи йўқ, асосийси биринчи рақамли дарвозабон Кепа Aррисабалага бўлмаса бўлгани. Онана борасида “Байер” аллақачон 18 миллионлик таклифни юборди. “Aякс” ўз кипперини бундан қимматроққа пулаш ниятида.

Натан Aке – “Манчестер Сити”

Бироз ҳимоячиларга ёлчимайдиган “Сити” яна катта трансферга қўл уриши тобора аниқлашиб бормоқда. Aйнан ҳимоядаги камчиликлар туфайли “шаҳарликлар” бу мавсумда “Ливерпул”га қаршилик кўрсата олмади. Компани мавсум бошидан кетган бўлса, Лапорт узоқ муддатга сафдан чиқди. Оқибатда, Пеп шогирдлари мусобақа стартида жуда кўп очколарни бой беришди. “Бормунт”нинг пастга қулаб кетиши Aкени ортиқча қийинчиликсиз ўз томониган оғдиришга имкон беради. Aйни дамдаги молийвайи аҳволдан келиб чиққан ҳолда ундан оптимал вариантни топиш мушкул.

Жек Грилиш – “Манчестер Юнайтед”

24 ёшли сардор бутун мавсум давомида “Aстов Вилла”ни елкасида кўтариб юрди ва бир амалаб элитада олиб қолди. Бутун мавсум давомида Бирмингем клубини “судраб” юрган Грилиш билан бежизга топ жамоалар қизиқиб қолмаган. “Манчестер Юнайтед” ЕЧЛ йўлланмасини ҳал этгач, таркибни кескин кучайтириши лозим. Бу мақсад йўлида “қизил иблислар” 50 миллиондан воз кечишга ҳам тайёр.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:15, 29.07.2020.
Ўқилди: 7021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.