Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Андрей Канчельскис: «Ўзбек футболи ривожланмоқда, Россия эса орқага кетяпти»

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис «Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни бир қатор ўзбек футболчилари билан солиштирди ва ўзбек футболидаги ўсишга шарҳ берди.

«Ўруновни «Локомотив» сотиб олган Жасур Жалолиддинов билан солиштирсак — Жасур Остондек етилган футболчи эмас. Остонда куч, жисмоний кўрсаткичлар ва техника бор.

Уни Шомуродовга қиёслаш мумкин, бироқ Элдор — голеадор ҳужумчи. Коронавирус унинг сермаҳсуллигига бироз салбий таъсир қилди. Тушунамиз, бу жуда оғир. Бироқ танаффус Ўрунов учун фойдали бўлди.

Остонга омад, соғлиқ ва «Спартак»да ўз ўрини топиб кетишини тилаб қоламан. Бу буюк клуб. Нима бўлганда ҳам у ерга ўтиш — бу ҳақиқатда ажойиб. Бундай катта жамоада ўйнаш қиммат туради».

Россияда ўзбек футболчиларининг кўпайиб бораётгани ҳақида

«Россия Премьер Лигасига баъзида муносиб футболчилар йўл олади, бироқ Россия спорт мактабларида катта муаммолар бор. Бизнинг футболга фирибгар ва ҳаваскорлар тўсиқ бўлмоқда...

Ҳар доимгидек барчаси пулга бориб тақалади, Россия футбол иттифоқида эса муттаҳамлар ишлайди. Деярли ҳар бир рус клубида қаллоблар ўтиради. Футболга алоқаси йўқ одамлар билан нимани ҳам гаплашиш мумкин?

Россияга собиқ иттифоқ ҳудудидан келаётган футболчилар ҳақида гапирсам... Билмадим, Ўзбекистонда ишлаяпман ва бу ерда жуда яхши футболчилар бор. Улар ўз устида ишлаб, Хитой, Корея ва Японияга кетмоқда. Улар ривожланмоқда, биз эса орқага кетяпмиз — мана сизга жавоб», — дейди Канчельскис.

Аввалроқ «Спартак» Остон Ўрунов трансфери борасида «Уфа» билан келишиб олгани ва футболчи коронавирусдан халос бўлиши билан шартнома расмийлаштирилиши хабар қилинганди. Трансфер 2 миллион еврога баҳоланган. 19 ёшли футболчи москваликлар сафида йилига 600 минг евро маош олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:51, 29.07.2020.
Ўқилди: 4496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2261]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2222]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2079]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1975]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1804]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1749]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1660]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1644]

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик