Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Сарри: «Ювентус» — 12 кун ичида 5та ўйин ўтказадиган Европадаги ягона клуб»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри Италия чемпионати доирасида бўлиб ўтган «Кальяри»га қарши ўйин (0:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Муаммо шундаки, биз 12 кун ичида 5та ўйин ўтказадиган Европадаги ягона жамоамиз. Эртага ўйинчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб, «Рома»га қарши баҳсда асосий таркибга дам бериб, U23 таркиб билан ўйнаш масаласини ўйлаб кўрамиз.

Мотивация ва жонбозлик борасида бугунги баҳс ўзгача бўлди. Бу ўйинни бошқа учрашувлар билан таққослаб бўлмайди. Узатмаларни яхши оширдик, аммо ўзимиз истагандек тез ҳаракат қила олмадик. Секин берилган узатма рақибнинг ишини осонлаштиради.

Тўққиз ўйинчимиз жароҳат туфайли ўз уйларида қолишди. Шунинг учун «Лион»га қарши ўйин олдидан айрим шубҳалар мавжуд. Кўрамиз, қайси ўйинчи сафга қайтар экан», — деди Сарри.

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасидаги «Ювентус» — «Лион» учрашуви 7 август куни ўтказилади. Дастлабки ўйинда туринликлар 0:1 ҳисобида ютқазишган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 10:28, 30.07.2020.
Ўқилди: 2998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик