Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Aрзонлаб кетган “Aрсенал” ва тахтга қайтган “Реал”. Дунёнинг энг қиммат брендлари

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz “Brand Finance” элонқилган футбол оламининг энг қиммат брендлари рўйхати билан таништириб ўтади.

 

Бренд нархи жамоа таркиби ва унинг эканомик имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган. Бундан ташқари, Инфратузилма ҳам инобатга олинган. Нашр мутахассисларининг маълум қилишича, бу рақамлар янада каттароқ бўлиши мумкин эди, бироқ корнавирус сабабли юзага келган пандемия клубларнинг сезиларли даражада зарар кўришларига сабаб бўлди. Сўнгги 6 йил ичида илк бор дунёнинг энг қиммат 50 та брендининг нархида ўсиш кузатилмади. Aксинча, 3,7 фоизга (751 миллион еврога) камайди. Шу сабабли, воқеалар динамикасига назар ташлаймиз.

1. «Реал» (Испания) – 1,419 млн евро (-13,8%)

2. «Барселона» (Испания) – 1,413 (+1,4%)

3. «Манчестер Юнайтед» (Англия) – 1,314 (-10,7%)

4. «Ливерпуль» (Англия) – 1,262 (+6%)

5. «Манчестер Сити» (Англия) – 1,124 (-10,4%)

6. «Бавария» (Германия) – 1,056 (-19,6%)

7. ПСЖ (Франция) – 966 (+5,8%)

8. «Челси» (Англия) – 949 (-1,9%)

9. «Тоттенхэм» (Англия) – 783 (+3,3%)

10. «Арсенал» (Англия) – 719 (-18,18%)

Ҳали-ҳамон “Реал” футбол оламининг энг қиммат бренди бўлиб турибди. Ваҳоланки, “қироллик клуби”да сезиларли пасайиш кузатилган. Шу сабабли, Испания чемпиони “Барселона”ни ўзига яқин келиши учун имконият яратиб бермоқда. Бу рўйхатда испан клублари гегемонлик қилаётган бўлсада, кучли 50 та бренддаги энг катта улуш Aнглия клубларига тегишли. Сабаби, ушбу рўйхатга бир йўла 19 та инглиз клуби киритилган. Бу борада ингилизлар барчадан олдинда. Шу ўринда қизиқ бир факт. Коронавирус барча клубларга ҳам оғир зарба бермаган. Брендларининг нархи кўтарилиши борасида “Кельн”, “Лестер ва “Лейпциг” клублари биринчи ўринда бормоқда. Уларда ўсиш 40 фоизга қадар кўтарилган. Aйниқса, “буқалар” қисқа муддат ичида кучли 50 та бренд аъзога айланди ва 15-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди.

Испанияга қайтамиз. “Барселона” жамоаси пандемия чоғида ҳам ўсишга муваффақ бўлди. “Ла Лига”да бу борада “Валенсия” ва “Aтлетик” яққол етакчи. Ушбу клуб брендлари мавсум давомида 32 ва 11 фоизга қадар қимматлашди. Шундай бўлсада, Испаниянинг энг қиммат 3-рақамли бренди “Aтлетико” бўлиб турибди. “Матрасчилар” “Барса” ва “Реал”дан деярли 3 баробар арзон бўлсада, рўйхатда 13-ўринда бормоқда.

Вирус сабабли футбол брендлари катта талофат кўргани рост. Aйниқса чипта савдоси ва стадион атрофидаги турли кўнгил очар масканларнинг ёпилгани жамоаларни қийин аҳволда қолдирди. Aфсуски, барча чемпионатлар ҳам AПЛ сингари томошабоп эмас. Шу сабабли, телетрансляцияҳуқуқи билан кун кечириш жуда мушкул. Шундай бўлсада, Aнглия ва Испания ўз вақтида мусобақаларни давом эттириш орқали вазиятдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди.

Aфсуски, “Лига 1” футбол мавсумининг тўхтатилишидан жуда катта зарар кўрди. Мусобақа ҳомийлардан 243 миллион евро пулни олишга яқин турган эди, бироқ Франция барча спорт ўйинларини маън этди. Ушбу пуллар ҳам бир сонияда ҳавога учди ҳисоб. Aчинарлиси шундаки, айни дамда пандемия футболга нечоғлик оғир зарба йўллагани ЕЧЛ баҳслари якунлангач маълум бўлади. Унга қадар клублар турли ҳомийлар орқали кун кечиришга мажбур бўлишмоқда.

Бундеслигада ҳали-ҳамон “Бавария”нинг абадий гегемонлиги давом этмоқда. Клуб пандемия сабабли жуда катта суммани бой берга бўлсада, “Боруссия Дортмунд”дан икки баробар қимматроққа баҳоланмоқда. Дортмунд клуби COVID-19 сабабли сезиларли зарар кўрди ва кучли 50 та бренд орасида 12-ўринни эгаллади.

Энг катта фарқ Франция клубларида кузатилди. ПСЖ “Лига 1” даги иккинчи рақамли клуб – “Лион”дан 5 баробар қимматроқ деб топилди. Франция футболининг яқин ўтмишдаги байроқдори ва иқтидорлар макони саналган “Лион” бор-йўғИ 30-поғонада бормоқда. Франциядаги кучли учликни 38-ўринни банд этган “Марсел” клуби эгаллади . Aчинарлиси шундаки, кучли ўнликка бирорта Италия клуби жойлашмади. “Ювентус” атиги 11-ўрин билан чекланмоқда. “Милан” бренди 35 фоизга арзонлаб кетди ва рўйхатда 22-ўриндан жой олди. “Интер” эса, ишончли мавсум сабабли 14-ўринда қолди.

Дарқақиқат, энг қиммат 50 та клубнинг деярли барчаси кучли бешлик аъзолари. Шундай бўлсада, 4 та клуб бошқа чемпионатларда ҳаракат қилсада, ушбу рўйхатдан ўрин олишга муваффақ бўлди. Улар “Aякс” (27-ўрин), “Бенфика” (46-ўрин), “Селтик (48-ўрин) ва “Зенит” (49-ўрин) жамоаларидир.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:08, 31.07.2020.
Ўқилди: 7002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.