Германия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Бенедикт Хёведес футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Spiegel хабар тарқатди.
32 ёшли ўйинчининг сўнгги жамоаси Москванинг «Локомотив» клуби бўлган эди. У июнь ойида рус клуби билан шартномани бекор қилганди. Ҳимоячи фаолияти давомида «Шальке» ва «Ювентус» клубларида ҳам ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Хёведес Германия миллий жамоасида 2011 йилдан 2017 йилгача ўйнаган. У миллий жамоа сафида 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган, 2012 ва 2016 йилги Европа чемпионатларида бронза медалини қўлга киритган.