«Реал» раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳужумчи Килиан Мбаппе 2025/26 йилги мавсумда дуч келган муаммони бартараф этишди, деб ҳисобламоқда.
Журналист Хосе Феликс Диаснинг берган маълумотларига кўра, мадридликлар франциялик футболчи нотўғри позицияда ҳаракат қилган ва у аслида марказий ҳужумчи эмас, деган хулосага келишган. «Қаймоқранглилар» янги мавсумда ушбу муаммони тузатишни режалаштиришмоқда. Мбаппе ўзи учун қулай бўлган чизиқда тўп суради.
Килиан Мбаппе 2024 йилда «ПСЖ»дан «Реал»га эркин агент мақомида ўтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи жамоа сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













