Кириш Регистрация
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия 1-1 Конго ДР
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-2 Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада - Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия

Расман! «Реал» Бернарду Силва билан шартнома имзоланганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Реал» клуби расмий сайти орқали португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

Футболчи "Манчестер Сити" билан тузган шартномаси якунланганидан кейин эркин агент сифатида «Реал» сафига қўшилди ва фаолиятини Мадридда давом эттиради.

Томонлар ўртасидаги келишув 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Аввалроқ ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, Силванинг «Реал»даги йиллик маоши 20 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, футболчи 10 миллион евро миқдорида имзо бонусига эга бўлади. Унинг агенти Жорже Мендеш ва отаси эса умумий ҳисобда 10 миллион евро комиссия олади.

Ўтган мавсумда Бернарду Силва «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

У 2017 йилдан буён Англия клуби шарафини ҳимоя қилиб келган ва шу вақт давомида 19 та совринни қўлга киритган. Улар қаторида олтита Англия Премьер-лигаси чемпионлиги ҳамда битта Чемпионлар лигаси бош соврини ҳам бор.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:23, 17.06.2026.
Ўқилди: 2175 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик