Италия чемпионатида коронавирус пандемияси билан боғлиқ танаффусдан кейин тўлақонли 12та тур баҳслари ўтказилди. 8та клуб эса 13та учрашувда майдонга тушишди.
"Милан" рестартдан кейин "чемпион"га айланди. "Россонери" 36 имкониятдан 30 очко тўплади. Пиоли жамоаси мавсум қайта бошланганидан кейин бирор марта мағлубиятга учрамади — 9та ғалаба, 3та дуранг. Миланликлар танаффусга қадар 36 очко билан жадвалда 9-ўринни эгаллаб туришган эди. Жамоа мавсумни 66 очко 6-ўринда якунлади.
Рестартдан кейин "Аталанта" 27 очко билан 2-ўринни эгаллаган бўлса, "Интер" 25 очко билан учинчи поғонани банд этди.
Италия чемпионлигини қўлга киритган "Ювентус" эса бор-йўғи 20 очко тўплади ва рестартдан кейинги жадвалда 6-ўринни банд этди. Чемпионат тўхтатилгунга қадар "кекса синьора"дан атиги 1 очко ортда қолаётган "Лацио" мавсумнинг ёзги қисмини бутунлай бой берди — 16 очко. Натижада римликлар чемпионатни 4-ўринда якунлашди.
Қуйида рестартдан кейин жамоалар тўплаган очколар ва уларнинг ўринлари келтирилган жадвални эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Изоҳ: * — рестартдан кейин 13та ўйин ўтказган клублар.