"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсумида қайси жамоани ғолиблик учун фаворит дея ҳисоблашини айтди.
"Саккиз финалчи" форматида ўтадиган мусобақа баъзи жамоаларга устунлик бериши мумкин. Барчаси битта ўйинда ҳал бўлади.
Фаворитлар ҳақида тўхталадиган бўлса, мавсум давомида ўз олдига ушбу турнирда ғолиб чиқишни мақсад қилиб қўйган клублар ҳисобланади. Улар ҳозир — "ПСЖ" ва "Манчестер Сити", — деди Анчелотти "Football Italia"га берган интервьюсида.