Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон навбатдаги жангда рақиби Рой Жонсни нокаутга учратмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
«Менинг табиатим аввалгидек, имкон топиши билан йўқ қилади. Шуҳратимнинг қайтишини сабрсизлик билан кутяпман.
Уни нокаутга учратмоқчиман. Қайси раундда? Буни жанг давомида ҳал қиламиз», — дейди Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли Тайсон ва 51 ёшли Жонс ўртасидаги кўргазмали жанг 12 сентябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Беллашув 8 раунддан иборат бўлади.
Маълумот учун, Майк рингдаги сўнгги жангини 2005 йил ўтказган. Тайсон профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.
Рой Жонс эса профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.