Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Вадим Абрамов Жалолиддинов, Ўрунов ва Голбан ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ОФК расмий веб-сайтига интервью берди.

Вадим Карленович суҳбат давомида пандемиянинг МТЖ тайёргарлигига таъсири, яқиндагина "Локомотив Москва" клубига қўшилган Жасур Жалолиддинов, ўтган мавсумда "Уфа" сафида муносиб ўйин кўрсатган Остон Ўрунов, МТЖ йиғинига чақирув олган Игор Голбан, яқин келажакдаги режалар ва бошқа мавзуларда ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай соғлом инсон учун энг муҳим иш эканини барча тушунади. Севган иш билан шуғулланиш эса икки карра ёқимли. Футболга алоқаси бор ҳар қандай инсон пандемиядан кейин яна машғулотга қайтганидан хурсанд бўлади.

Жалолиддинов ҳақида тўхталадиган бўлсам, унинг янги жамоада ўйнаб кетиши ўзига, машғулотда қандай ишлашига боғлиқ. Биз унинг ўсишига имкон бердик ва ўз ҳиссамизни қўшдик. У иқтидорли футболчи. Тушунаман, у "Локомотив" сафида дарҳол ўйнаб кетмайди. Мослашиш учун вақт керак. Бундан ташқари, "Локомотив" мураббийи унга қандай муносабатда бўлишига ҳам кўп нарса боғлиқ. "Локомотив" каби клублар ўз олдига жиддий мақсад қўйишини тушунаман. Жасур жисмоний ҳолатини яхшилаши керак. Россия чемпионатида бу ҳолат муҳим аҳамиятга эга. Жисмоний камчиликни у техник қобилияти ва ақлий салоҳияти орқали ёпа олади деб умид қиламан. Бу имкониятларидан у унумли фойдалана олса, ўзини яхши кўрсата олади.

Ўрунов "Спартак"ка ўтиши терма жамоа учун фойда берадими? Бу унинг ўзига боғлиқ. Остон ўйин амалиётига эга бўлса, ўсишда давом этади. Шунчаки захира ўриндиғида ўтирса, бу унга фойда бермайди. Шомуродов каби асосий таркибда ўйнаб кетса, бундан терма жамоамиз ютади. Ҳозир терма жамоа аъзоси ҳисобланган легионерларимиз у қадар кўп эмас. Уларнинг сони кўпайса ҳам терма жамоа учун баъзи ноқулайлик томони бор. Улар йиғинлар учун олис масофага учиб келишлари тўғри келади. Ҳозирча футболчиларимизнинг кучли чемпионатларидан ўйнашини олқишлаймиз.

Игорь Голбан ҳақида нима дейишим мумкин? У терма жамоанинг дастлабки йиғинида иштирок этмоқда. У терма жамоа талабига мослашиб кетса, ўртоқлик ўйинлари орқали унинг майдонда ўзини кўрсатиши учун имконият берамиз. Мослашиш жараёнини тезлаштириш эса биз мураббийларнинг вазифаси ҳисобланади. Умид қиламан, Голбан терма жамоага тезда мослашиб кетади", — деди Вадим Абрамов.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:42, 05.08.2020.
Ўқилди: 8461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.