Кириш Регистрация

Вадим Абрамов: «Ўруновнинг қарорини қўллаб-қувватлайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Остон Ўруновнинг «Уфа»дан «Спартак» клубига ўтгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ўрунов билан унинг «Спартак» клубига ўтиши масаласини муҳокама қилмадик. Унинг ўз агентлари бор. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси «Спартак» каби буюк жамоа аъзосига айлангани мен учун ёқимли. Умид қиламан, ушбу трансфер футболчининг ўзига ҳам, терма жамоага ҳам манфаат келтиради.

Ўйлашимча, у «Спартак» сафида муносиб ўйин кўрсатади. Шу пайтгача "қизил-оқлар" сафида ўзбекистонлик бир неча нафар футболчилар тўп тепишган. У ўзбекистонлик футболчиларнинг «Спартак»даги анъанасини давом эттиради.

Унинг қарорини қўллаб-қувватлайман. Эҳтимол, Остон мунтазам ўйин амалиётига бўлмаслиги мумкин. Лекин унинг иқтидори бор ва уни «Спартак»да ривожлантира олса яхши бўларди.

Ҳар бир мамлакатнинг ижобий ва салбий томонлари бор. Бу ерда ҳеч қандай мураккаб нарса йўқ. Агар Остон ўйин амалиётига эга бўлмаса, Ўзбекистон терма жамоасида унинг ўрнини бошқа футболчи эгаллайди.

Остон билан тўқнаш келганмиз. Лекин мен уни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ихтиёрига қўйиб юборган эдим. У билан ҳали бамайлихотир гаплашмаганмиз. У терма жамоани Купер бошқарган пайтда ўйнаган.

Ўруновнинг инсоний сифатларига баҳо бермайман, чунки у билан яқиндан таниш эмасман. Ўйин томонлама эса Ўзбекистондаги фаолияти орқали келажаги порлоқ экани кўриниб турарди. Рақибни яхши алдаб ўта олади, ёшига нисбатан жисмоний кўрсаткичлари ажойиб. Унинг жамоасига қарши майдонга чиққанимизда, у ўйинни ўзига олиши, алдаб ўтиши ва зарба бера олишини кузатганман.

Ўруновнинг ёши борасида тўхталадиган бўлсам, у ҳар бир ўйинчи учун алоҳида аҳамиятга эга. Кимдир кечроқ ўйнаб кетади, кимдир эртароқ. Бу борада олтин оралиқ йўқ. «Спартак»да ўйнаб кетса, демак, барчаси тўғри бўлган. Ўйнаб кета олмаса, у ҳолда унинг «Спартак»ка ўтиши учун ҳали эрта эканини айтган инсонлар ҳақ бўлиб чиқади», – деди Абрамов.

Манба: www.vseprosport.ru
Киритилди: 18:28, 05.08.2020.
Ўқилди: 3454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.