Кириш Регистрация

Абдулла Тангриев MMA’га ўтиши ва таклиф бўлса исталган спортчи билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди (видео)

Баҳо:
+ | -

Дзюдо бўйича Осиё ва Жаҳон чемпиони, Олимпиада совриндори Абдулло Тангриев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Абдулла Тангриев агар таклиф бўлса, MMA’га ўтиши ва исталган MMA жангчиси билан жангга чиқишини маълум қилди.

"MMA спортига бундан анча олдин, яъни 2012 йил ўтмоқчи бўлганман. Бу спорт тури ҳам ташқаридан осон кўрингани билан энг оғир спорт турларидан бири ҳисобланади. Чунки бу спорт тури аралаш спортлар яъни ҳам бокс, ҳам кураш, кикбоксинг, хуллас, ҳамма спортларнинг жамланмаси ҳисобланган спорт тури саналади. MMA спорт турида ном қозониш учун жиддий тайёргарлик кўриш керак. Сизнинг кучли промоутерингиз бўлиши керак. Катта шоуга тайёр бўлишингиз керак. Ҳозирги кунда ҳам қайси MMA спортчиси жангга таклиф қилса, ҳеч қайсисига рад жавобини бермасдан жанг қилишга ҳамиша тайёрман.

Бизда MMA спортига яқин кунларгача эътибор бўлмаган. Бизнинг MMA спортчиларимиз ҳам асосан бошқа давлатларнинг клубларида курашиб, ўша ерларда рингга чиқиб, саккиз бурчакда жанг қилиб келишган. Менга Москвада юрган вақтимда ўртоқларим MMA’га ўтмайсанми деб таклиф қилишган эди. Ўшанда рад қилганман, агар ўтганимда балки дзюдо чемпиони эмас, MMA чемпиони бўлиб кетармидим.

Аллоҳга шукр, дзюдода ҳам, миллий курашда ҳам бир спортчи ният қилиб, мақсад қилган натижаларининг барчасига эришганман. Бу учун Аллоҳга беҳисоб шукрлар, ҳамд-у санолар бўлсин", — деди Абдулла Тангриев.

Маълумот учун, Абдулло Тангриев 1981 йил 28 мартда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 19 ёшида Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган. Сидней—2000 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган. Абдулла Тангриев дзюдо бўйича Осиё ва Жаҳон чемпиони, 2008 йил Пекинда ўтказилган Олимпиада ўйинларида кумуш медалига эга чиққан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:32, 06.08.2020.
Ўқилди: 10747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9540]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3243]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3012]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2874]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2407]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2278]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2188]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2177]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1892]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1792]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.