"Спартак" клуби собиқ президенти Андрей Червиченко "қизил-оқлар"нинг трансфер сиёсатини танқид остига олди.
Москва клуби шу кунларда ҳужумчи Александр Кокорин ва ярим ҳимоячи Остон Ўруновни харид қилган эди.
"Биласиз, мен ушбу "эрта етилган" юлдузларга ишончсизлик билан қарайман. Умуман олганда, икки тийинга канарейка сотиб олиш ёмон ғоя эмас. Сен кам пул сарфлаб ўйинчи сотиб олсангу, кейин у жамоа сафида очилиб кетса — яхши. Худо хоҳласа, Ўрунов билан шундай бўлсин. Услуб борасида у менга Мирзовни ёдга солмоқда. У тўпни яхши олиб юради, аммо фойдали иш коэффициенти паст, ҳали гол урмади.
Бешинчи ҳужумчи сифатида Кокоринни нима учун харид қилишганини тушунмадим. Ўрунов нима учун сотиб олинганини мураббийнинг ўзи ҳам тушунмаса керак", — деди Червиченко "Матч ТВ"га берган интервьюсида.
"Спартак" Россия чемпионатининг 1-тури доирасида 9 август куни "Сочи" билан тўқнаш келади.