Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Элдордаги прогресс мени ҳайрон қолдирмади. Уни яхши биламан. Ўтган йили у ҳақиқатан ҳам янги савияга кўтарилди, аммо коронавирус билан боғлиқ танаффусдан кейин "Ростов" довдирай бошлади. Натижада у гол уришдан тўхтаб қолган бўлса, "Ростов" Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. Ўйлашимча, Шомуродов – "Ростов"даги муҳим ўйинчи, жамоа етакчиларидан бири. У Европа клубига ўтишидан ютадими ёки йўқми, билмадим. Бирор нарса дейиш қийин. Чунки ҳар бир футболчинин ўз тақдири бор, бу нарса ҳаммага ҳар хил таъсир қилади", — деди Абрамов.
58 ёшли мутахассиснинг фикрича, Россия чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар сонининг ошиши терма жамоага наф келтиради.
"Бизнинг бозор етарлича баҳоланмаган. Бизда иқтидорлар ўйинчилар кўп, аммо уларга ишонч билдирилмаган. Агар Ўзбекистон терма жамоаси халқаро аренада яхши иштирок этса, шунда маҳаллий ўйинчиларга қизиқиш пайдо бўлади. РПЛда ўзбекистонлик футболчиларнинг сонининг ошиши — бу терма жамоа учун "плюс". Чунки уларнинг ўрнига бошқа футболчилар келади ва ўйин амалиётига эга бўлади", — деди Вадим Карленович.