Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ЕЧЛ. «Реал» Вараннинг қўпол хатолари эвазига ютқазди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер  Сити» Европа чемпионлар лигасида ўз юришини давом эттиради. «Реал» эса, нимчорак финал жавоб баҳсида ўзига ўхшамади. Айниқса, мадридлик ҳимоячилар кўплаб хатоларга йўл қўйишди. Айниқса, Рафаэль Варанинг хатолари "Қироллик клуби"га қимматга тушди.

Баҳснинг 9-дақиқасида франциялик футболчи ўз дарвозабони билан узатмалар алмашаётганида тўпни Жезусга олдириб қўйди. Габриелнинг узатмасини эса Стерлинг яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан 20 дақиқа ўтар-ўтмас "Реал" ҳисобни тенглаштирди. Родриго ўнг қанотдан етказилган узатмани Бензема бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Гвардиола шогирдлари иккинчи бўлимни янада кучлироқ ўтказишди. Баҳснинг 68-дақиқасида Варан бош билан тўпни дарвозабонга етказди. Жезус эса тўпга эртароқ етиб борди ва Куртуани доғда қолдирди — 2:1.

Голдан кейин Зидан жамоаси вазиятни ўзгартириш ҳаракат қилди, аммо бу кеча "Сити" кучлироқ эди ва ҳақли равишда чорак финалга йўл олди.

Европа чемпионлар лигаси, нимчорак финал, жавоб ўйини
Манчестер Сити Англия – Реал Мадрид Испания 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 9 Стерлинг, 1:1 – 28 Бензема, 2:1 – 68 Габриэл Жезус.
Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер, Лапорт, Фернандиньо, де Брюйне, Родри Эрнандес (Отаменди, 89), Фоден (Бернарду Силва, 67), Гюндоган, Стерлинг (Сильва, 81), Габриэл Жезус.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 83), Милитао, Варан, Менди, Кроос, Каземиро, Родриго (Асенсио, 61), Модрич (Вальверде, 83), Азар (Йович, 83), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Модрич (81).
Дастлабки ўйин: 2:1

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:57, 08.08.2020.
Ўқилди: 9065 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик