Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Зидан: "Яна бир ажойиб мавсумга тайёрланишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан (1:2) сўнг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди ва жамоасининг ўтган мавсумдаги натижасидан ғурурланиши ҳақида гапирди.

"Мен шу ердаман ва ғайриоддий нимадир содир бўлгунига қадар «Реал» мураббийи бўлиб қолавераман. Бўлмағур гапларни ўйлаб топиш шарт эмас. Мен «Реал» мураббийиман, шу билан гап тамом. Бу борада бошқа саволларга ҳожат йўқ. Энди барчамиз дам олишимиз ва яна бир ажойиб мавсумга тайёрланишимиз керак.

Ўтган мавсум билан фахрланишимиз керак. Мен эришган ютуқларимиз билан ғурурланаман. Албатта, муваффақиятсизликка учрагач, хурсанд бўлолмаймиз. Футболчилар ҳам натижадан ранжиган, аммо биз ажойиб мавсум ўтказганимиздан ғурурланишимиз керак.

Футболчилар майдонда борини берди, менимча, муҳими шу. Бизга нимадир етишмади, ҳозирча бу нималигини билмайман", -деди мураббий.

Киритилди: 22:14, 08.08.2020.
Ўқилди: 3602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.