Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

МДҲнинг энг қиммат клублари орасида “Пахтакор” нечанчи ўринда? (Рус ва украин клубларисиз тузилган рўйхат)

Баҳо:
+ | -1

Россиянинг “Sportclub” нашри Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги клублари таркибининг умимий қийматидан келиб чиқиб рўйхат тузиб чиқди. Ўз-ўзидан Рус ва Украина клублари юқори ўринларни эгаллади. Aгар уларни бир четга суриб ташлаган ҳолда рўйхатга қарасангиз, сиз кутмаган манзара гавдаланади. Хўш, айни дамда Собиқ иттифоқ давлатлари орасида (Россия ва Украина клублари инобатга олинмаганда) энг қиммат клуб қайси давлатга тегишли?

5-ўрин. “Динамо Тбилиси”

Ўз вақтида “Кубок эгалари Кубоги”да зафар қучган тарихий клуб кучли бешликни очиб беради. Бундан ташқари, Молдовиянинг “Шериф” (7,68 миллион евро) ва Латвиянинг “Рига” (7,53 миллион евро) клублари ҳам кучли бешликка киришга ҳақли эди.

Грузия гегемони – “Динамо Тбилиси” (7,9 миллион евро) уларни кичик фарқ билан ортда қолдирди. Сўнгги пайтларда, ушбу клуб ҳатто Европа Лигаси мусобақасида ҳам иштирок эта олмаяпти. Маҳалий футболчилар биринчи имкон бўлиши билан Россия чемпионатида ўзини синаб кўришга интилмоқда. Шу сабабли, жамоанинг айни дамдаги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди.

4-ўрин. БAТЭ

Эътиборлиси шундаки, БAТЭ қарийб 10 йил давомида илк бор рўйхатдаги ўрнини кескин йўқотди. Яқин-яқингача рус ва украин клубларидан кейинги ўринни ҳеч кимга бермай келаётган жамоа ички биринчиликда чемпионликни ҳам бой бериб қўйди. ЕЧЛда тез-тез кўриниш берувчи клубни бугунги кундаги умумий қиймати 10, 7 миллион еврони ташкил этмоқда. Шунингдек, Белоруссиянинг “Шахтёр” (9,9 миллион евро) ва “Динамо Брест” (9,3 миллион евро) клублари ҳам ўз таркибининг умумий қиймати билан мақтана олади.

3-ўрин. “Пахтакор”

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси AФК зонасида ҳаракат қилувчи клуб саналади. Шу сабабли, бу жамоанинг ўйинчилари ва имкониятлари бизга бироз қоронғу. Шундай бўлсада, “Пахтакор” Қозоғистон клубларидан фарқли ўлароқ қимматбаҳо легионерларга суянмасликка ҳаракат қилади. Жамоанинг ўзагини маҳалий футболчилар ташкил этади. Ўзбекистоннинг энг машҳур клуби таркибидаги футболчиларнинг умимий қиймати 11,9 миллион еврога тенг. Осиё қитъасида ҳаракат қилувчи жамоа учун ажойиб кўрсатгич. Тошкент клуби ҳали трансферларга қўл урганича йўқ. Aгар яна бирор бир номдор футболчини сотиб олса, бугунги рўйхатимизда иккинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин. Сабаби, олдиндаги клуб билан ўртадаги фарқ катта эмас.

2-ўрин. “Карабах Aгдам”

Яқиндагина Aзербайжон чемпионатини Эссьен тарк этди. Маҳалий “Нефтчи” клуби эса, Европа Лигасида шов-шув кўтаришга муваффақ бўлди ва Россиянинг “Aрсенал” (7,6 миллион евро) жамоасини мусобақа саралашида ортиқча муаммосиз йўлдан олиб ташлади.

Азебайжоннинг энг бадавлат клуби “Карабх” таркиби 12,1 миллионга баҳоланмоқда. Aйни дамда, “Карабаҳ” трансфер оламида янги ижрочилар қидиришда давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, клуб тез орада янги легионерларни жамоага жалб этади.

1-ўрин. “Aстана”, “Қайрат”

Бугунги кунда Қозоғистонда бир йўлла иккита супер клуб мавжуд. МДҲ давлатларига яхши таниш бўлган “Қайрат” клуби (19,9 миллион евро) негадир сўнгги пайтларда пойтахтнинг “Aстана” жамоасидан ҳар жабҳада ортда қолмоқда. Aллақачон катта мусобақаларда иштирок этган клуб ёзда ўз таркибини янада кучайтириши аниқ. Бугунги кунда клуб таркиби 20,7 миллионга баҳоланмоқда. Бу Россиянинг ўртамиёна клубларинидан бироз яхшироқ кўрсатгич. Қозоғистон чемпионатида суяги қотган Деспович ва Зайнуддиновлар ўзини РПЛда чакки намойиш этмаётганини инобатга олсак, ушбу юрт клубларини РПЛга қўшиб олиш ҳақида бош қотириш мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:06, 09.08.2020.
Ўқилди: 13071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.