«Челси»нинг бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лондон клуби билан хайрлашганлигини эълон қилди.
«Ажойиб ўтган етти йил. 2013 йилнинг август ойида «Челси»дан таклиф тушганида айнан ушбу жамоага ўтишим кераклигини ҳис қилганман. Ҳозирга келиб ушбу қарорим тўғри бўлганлигига аминман. Бу ерда энг бахтли, энг аламли ва энг ҳаяжонли дамларни ўтказдим. Аммо ҳеч қачон зерикарли бўлмаган. Айнан ушбу жамоада мен яхши инсон сифатида ўсдим.
Бугун эса яна олдинга ҳаракат қилиш вақти келди. Жамоадаги барчани соғиниб қоламан. Менга отадек муносабатда бўлган клуб ходимларидан миннатдорман, мухлисларни ҳам соғиниб қоламан. Бу клубда ҳар доим бор куч ва имкониятимни ишга солганим, ишимга виждонан ёндашганим боис жамоани бошимни баланд тутиб тарк этаман», - дея ёзади бразилиялик футболчи «Инстаграм»даги саҳифасида.