Россия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Спартак" ҳамда "Сочи" ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ Собольев москваликларни олдинга олиб чиқди, орадан 3 дақиқа ўтиб, Ларсон ҳисобни яна биттага ошириб қўйди.
Ўйиннинг 15-дақиқасида ҳакам "Спартак" дарвозасига пенальти белгилади. Полоз нуқтадан адашмади.
Иккинчи бўлимнинг 90-дақиқасида ҳакам яна "Сочи" фойдасига пенальти қўйиб берди. Нобов пенальтидан гол уриб, "Сочи"га 1 очко олиб берди.
Спартак – Сочи 2:2 (2:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 8 Соболев, 2:0 – 10 Ларссон, 2:1 – 15, пенальти Полоз, 2:2 – 90, пенальти Нобоа.
Спартак – Максименко, Маслов (Гапонов, 53), Джикия, Жиго, Айртон, Зобнин, Бакаев (Умяров, 76), Крал, Глушенков (Понсе, 54), Соболев, Ларссон.
Сочи – Джанаев, Терехов, Заика, Маргасов, Цаллагов, Мевля, Нобоа, Новосельцев (Набиуллин, 72), Бурмистров (Немченко, 65), Миладинович, Полоз (Заболотный, 85).
Огоҳлантиришлар: Соболев (8), Терехов (40), Ларссон (74), Набиуллин (77), Маргасов (82), Крал (84), Гапонов (85), Максименко (90), Умяров (90).