Кириш Регистрация
29/03 18:00 Реал Сосьедад 2-1 Вальядолид
29/03 18:30 Насаф 0-0 Нефтчи
29/03 19:00 Венеция 0-1 Болонья
29/03 19:00 Комо 1-1 Эмполи
29/03 20:00 Машъал 1-0 Сўғдиёна
29/03 20:15 Эспаньол 1-1 Атлетико
29/03 20:30 Пахтакор 0-1 Динамо
29/03 22:00 Ювентус 1-0 Женоа
29/03 22:30 Алавес 0-2 Райо Вальекано
30/03 00:45 Лечче 0-1 Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Леганес
30/03 15:30 Кальяри - Монца
30/03 17:00 Хетафе - Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина - Аталанта
30/03 19:15 Барселона - Жирона
30/03 21:00 Интер - Удинезе
30/03 21:30 Валенсия - Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао - Осасуна
30/03 23:45 Наполи - Милан
31/03 00:00 Бетис - Севилья
31/03 21:30 Верона - Парма
31/03 23:45 Лацио - Торино
01/04 00:00 Сельта - Лас-Пальмас

“Локомотив”ни трансфер ойнасининг биринчи кунида уч нафар футболчи тарк этди

Баҳо:
+ | -

Тажрибали посбон Игнатий Нестеров “темирйўлчилар” таркибига 2014 йил келиб қўшилганди. У дастлабки беш мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб уч бор ўзбекистон чемпиони, уч бор ўзбекистон Кубоги соҳиби, бир марта ўзбекистон Суперкубоги соҳиби каби совринларни қўлга киритди. Шунингдек, 2016 йил жамоамизнинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалга қадар боришида муносиб ҳисса қўшди.

ўтган йилнинг маʼлум бир қисмини Саудия Арабистонининг “Оҳод” клубида ўтказган Нестеров шундан сўнг яна “Локо”га қайтиб Суперлига охирги бешта турида “темирёʻлчилар” дарвозасини ҳимоя қилди. Нестеров бу йилги мавсумни ҳам “Локо” сафида бошлади ва жамоа сардори сифатида футболчиларни майдонга бошлаб чиқди. Лекин ёзги трансфер ойнаси пайти у жамоа алмаштиришга қарор қилди ва бу ниятини “Локомотив” ПФК раҳбарияти дарвозабон хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда қўллаб-қувватлади. Натижада ҳар икки томон розилиги билан Игнатий Нестеров шартномаси бекор қилиниб, моҳир дарвозабон эркин агент сифатида жамоамизни тарк этди.

Тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов ҳам “Локомотив” билан хайрлашди. Бир ярим мавсум клубимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳошимов “Локо”нинг ўтган йил ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, йил бошида жамоамизга қўшилган тажрибали ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам “темирёʻлчилар”ни тарк этди. “Локомотив” ПФК ҳар учала футболчига клуб олдидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятида омад тилайди.

Манба: ФК "Локомотив"
Киритилди: 16:23, 10.08.2020.
Ўқилди: 8008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz