Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Бунёдкор» ФК раҳбариятида ўзгариш бўйича расмий маълумот

Баҳо:
+ | -2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Бунёдкор» ФК МЧЖ устав капиталидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Гиссарнефтгаз» МЧЖ, «Кўкдумалоқгаз» МЧЖ ҚҚ, «Нефтгазмонтаж» МЧЖларга тегишли улушлар топшириш-қабул қилиш далолатномаларга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган.

Шунга кўра ҳамда таъсисчи ўзгариши муносабати билан 2020 йил 7 августда «Бунёдкор» ФК МЧЖ ягона таъсисчисининг қарори қабул қилинди.
 
«Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти ягона таъсисчисининг 1-сонли
ҚАРОРИ
 
2020 йил 7 август                                                                                      Тошкент шаҳри
 
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддасига асосан қуйидаги масалалар юзасидан қабул қилинди:
 
1. «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг директорини лавозимидан озод этиш тўғрисида.
2. «Бунёдкор» ФК МЧЖга директор вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш тўғрисида.
3. «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш.
 
Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига асосан жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият иштирокчиларини умумий йиғилишини мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ хўжалик жамиятларининг ижро органи (раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари) танлов асосида юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассислар орасидан танлаб олиниши белгиланган. 
 
Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан қуйидагича қарор қабул қилинди:
1. «Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти директори Мирзаев Улуғбек Абдусатторович билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 10 августдан бекор қилинсин.
 
2. «Бунёдкор» ФК МЧЖда тижорат директори ва лицензиялаш бўйича менежер лавозимида ишлаб келаётган Айниддин Гиясов Кутпиддиновичга «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг директори вазифасини вақтинча бажариш юклатилсин.
 
Ўзбекистон Республикаси 
Давлат активларини бошқариш 
агентлиги директори                                                            С.Бекенов
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:55, 11.08.2020.
Ўқилди: 4195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.