"Наполи" раҳбарияти бош мураббий Женнаро Гаттузо билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти.
"Gazzetta dello Sport" тарқатган хабарга кўра, клуб хўжайини Аурелио де Лаурентис янги шартномада мураббий тўлаши мумкин бўлган 7 миллион евро миқдоридаги жарима ҳақида банд бўлишини истамоқда. Мутахассис бошқа клубга ўтиб кетишни истаса, шундай миқдордаги жарима тўлашига тўғри келади.
42 ёшли Гаттузонинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсумда неаполликлар Италия чемпионатида 7-ўринни эгаллашган бўлса, Италия кубогини қўлга киритишди. Жамоа Европа чемпионлар лигасида нимчорак финалдан чиқиб кетди.