Кириш Регистрация
28/09 18:00 Минск 2-1 Смолевичи
28/09 21:00 Химки 1-0 Динамо Москва
28/09 21:45 Фулҳэм 0-3 Астон Вилла
28/09 23:45 Болонья 4-1 Парма
29/09 00:00 Ливерпуль 3-1 Арсенал

ЕЧЛ. 90 ва 90+3-дақиқалардаги голлар «ПСЖ»ни ярим финалга олиб чиқди!

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган дастлабки ўйин якунига етди. «ПСЖ» ва «Аталанта» клублари ўртасидаги ўйинда яққол пешқадамни кўрсатиш қийин эди. Учрашув мана шу қараш тўғри эканини кўрсатиб берди.

Бутун баҳс давомида жамоалар тенгма-тенг ўйин намойиш этиб беришди. Биринчи бўлимда Неймар гол уриш учун 3та имкониятга эга бўлди, аммо бразилиялик футболчи сўнгги зарбани беришда аниқ ҳаракат қила олмади. Аксинча, 26-дақиқада италияликларнинг ҳужумини Марио Пашалич самарали якунлаб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқада Килиан Мбаппе майдонга туширилгач, парижликлар ўйинида ўзгариш юз бера бошлади. Шунга қарамай, ўйин "Аталанта"нинг ғалабаси билан якунланадигандек кўрина бошлади. Аммо айнан 90-дақиқада жарима майдонига узатилган тўпни Неймар қабул қилди ва дарвоза олдидаги Маркиньосга узатди. Бразилиялик футболчи яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Қўшиб берилган дақиқаларда эса Неймар-Мбаппе-Шупо-Мотинг комбинациясидан кейин "ПСЖ" ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, "Пари Сен-Жермен" сўнгги дақиқаларда 2та гол уриб, камбэкни амалга оширди ҳамда ярим финалга йўл олди.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал
Аталанта Италия – ПСЖ Франция 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 26 Пашалич, 1:1 – 90 Маркиньос, 1:2 – 90 Шупо-Мотинг.
Аталанта – Спортьелло, Гозенс (Кастань, 82), Толои, Кальдара, Хатебур, Гомес (Малиновский, 59), де Рон, Пашалич (Муриэль, 70), Фройлер, Гимшити (Паломино, 60), Сапата (Да Рива, 82).
ПСЖ – Навас (Рико, 79), Керер, Маркиньос, Тиаго Силва, Бернат, Гуйе (Паредес, 72), Эррера (Дракслер, 72), Сарабия (Мбаппе, 60), Кимпембе, Неймар, Икарди (Шупо-Мотинг, 79).
Огоҳлантиришлар: Гимшити (37), Фройлер (45), де Рон (50), Сапата (53), Бернат (54), Эррера (57), Толои (67), Паредес (75), Паломино (85).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:09, 13.08.2020.
Ўқилди: 5359 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.