Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Месси vs «Бавария» қаршилиги

Баҳо:
+ | -

Таркибида Месси бўлган жамоани, қандай муаммолар гирдобида қолмасин, ҳатто ўша муаммоларнинг сабабчиси Мессининг ўзи бўлган тақдирда ҳам — бирор рақибга қарши "аниқ ютқазади" деб тахмин қилиб бўлмайди. Ҳатто ўша рақиб "Бавария" бўлса ҳам.

Месси худди "Наполи" билан ёки "Ливерпуль" билан ўтган йили "Камп Ноу"да, ёки шу "Бавария" билан бир неча йил олдин бўлганидек, бир нечта эпизодни ўз фойдасига ҳал қилиши мумкин. Уёғига "Барселона" эплайди.

"Бавария"нинг бугунги мувозанатли таркиби, прессинги, тўп назорат қилиши, бир қатор иқтидорли ёшлари, тўпурар Левандовскиси, ажойиб кайфияти, бир неча йиллик орзусига қарши бугунги "Барселона" фақат бир факторни қўя олади - Мессини. Бошқа жабҳаларда каталонияликлар кучсиз. Фақатгина Месси ўзининг энг юқори даражасини намойиш қилсагина, менимча, "Барселона"да имконият пайдо бўлади.

Албатта, бир ўйинчи бир жамоа ўйинини тубдан яхшилай олмайди. Аммо ўша ўйинчи жамоанинг ғалаба учун имкониятларини бир неча баробар ошира олади.

Демак, бугунги чорак финал ўйинида ким яхшироқ ўйнаши, ким кўпроқ ҳужум қилиб, вазият яратиши аниқ — "Бавария".

Аммо ким ютиши маълум эмас.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 12:32, 14.08.2020.
Ўқилди: 6444 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.