"Уиган" ҳимоячиси Антони Робинсон Англия Премер-лигасининг бир нечта клублари эътиборини тортди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
"Эвертон", "Шеффилд" ва Премер-лиганинг янги вакили "Фулхэм" иқтидорли футболчи учун курашишади.
Маълумот учун, Transfermarkt портали Робинсонни 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчига "А" Серия жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.