«Бунёдкор» жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг «Бунёдкор» бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи навбатда майдонда ҳаракат қилган йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар ўзларига юклатилган барча вазифаларни 100 фоиз тўлақонли бажаришди.
Бугун таркибимизда кўпроқ ёшлар майдонга тушишди, айримлари ҳатто биринчи марта асосий таркибда ҳаракат қилишди. Мен ўйин учун улардан жудаям миннатдорман.
Бизда ушбу ўйинга тайёрланиш учун вақт етишмади, биласиз жамоамизда бир қатор футболчиларимиз каронавирусга чалиниб даволаниш жараёнини ўтказишди. Шу сабабли тўлиқ таркиб билан тайёрланиш учун муаммолар пайдо бўлди. Лекин биз «Бунёдкор» жамоасининг қандай ҳаракат қилишини, футболчиларининг нималарга қодирлигини яхши билар эдик. Ўйлашимча, қисқа муддатларда ўйинга тайёргарлик олиб бориб, бугун «Бунёдкор»дан очко олишга муваффақ бўлдик.
Чемпионатнинг 3-туридан сўнг, пандемия сабабли ўйинлар номаълум муддатларга қолдирилган эди. Жамоамизнинг легионер футболчилари бу даврда, ўз мамлакатларига учиб кетишган, афсуски улар маълум сабабларга кўра юртимизга қайтишмади.
Жамоа раҳбарияти улар билан шартномани бекор қилиш учун музокара олиб бориб, икки томоннинг розилиги билан легионерлар билан дўстона равишда хайрлашиб, шартномани бекор қилишга эришилди", — деди Саидов.