Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ президенти Жоан Лапорта ҳозирги раҳбар Хосеп Бартомеуни кескин танқид остига олди. Маълумки, Лапорта клуб президентлигига қайтмоқчи. Сайловдан олдин унда ажойиб имконият пайдо бўлди.
«Бундай шармандали мағлубиятдан сўнг, Бартомеунинг сўзлари қўрқоқлик ва қобилиятсизликни намоён қилди. Энди у «Барселона»нинг муҳим жараёнларида ва келажаги ҳақида иштирок этишни нолойиқ, – деди Лапорта ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида.
Клубга президент сайловлари кейинги йили ўтказилиши режалаштирилган.