Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Реал” ўз футболчисини "сотди"
Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ўз тарбияланувчиси Мигел Баезуни “Селта”га трансфер қилди.
“Селта” жамоасининг расмий сайти берган маълумотларга қараганда, Мигелнинг трансфер суммаси 2,5 миллион еврони ташкил этган.
Манада маълум қилинишича, ёш футболчи янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолаган ва “Реал” уни қайтариб сотиб олиш шартини музокаралар чоғида олға сурмаган.
Роналду уни жамоасида кўрмоқчи
Туриннинг “Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Реал” форворди Карим Бензема билан бир жамоада тўп суриш ниятида.
Италия нашрларининг маълум қилишича, Роналду “Юве” раҳбарлари билан Бенземанинг трансфери борасида фикр алмашган.
Элсатиб ўтамиз, Карим Бензема “Реал” билан ўртадаги шартномани феврал ойида 2022-йилга қадар узайтирган.
“Челси” давом этади
Лондоннинг “Челси” клуби катта трансферларга қўл уришдан чарчамаяпти.
“TheTimes” нашрининг маълум қилишича, Френк Лемпардга трансферлар учун 150 миллион евро ажратилган. Aйни дамда, Зиеш ва Вернерлар учун клуб 100 миллион сарфлаб бўлди.
Эндиликда, клуб нишонида Ян Облак ва Деклан Райслар бор.
Манбанинг маълум қилишича, трансфер ойнаси ёпилгунига қадар, “Реал” яна бир катта трансферга қўл уради.
Aнтонио Контедан юриш
Миланнинг “Интер” клуби устози Aнтонио Конте ёзда қайси нуқталар учун футболчи ҳарид қилмоқчи эканлиги маълум.
Италия нашрларининг маълум қилишича, Конте янги мавсум олдидан бита ҳужумчи, иккита ярим ҳимоячи ва универсал фулбек сотиб олишни ният қилган. Шунингдек, тўп билан муомилада бўлишни ҳуш кўрувчи марказий ҳимоячи ҳам изланмоқда.
LGDS берган маълумотга қараганда, клуб раҳбарлари Контенинг талабига мос тушувчи футболчиларни излашни бошлаб юборган.
Саул “Манчестер Юнайтед”га керак
Испаниянинг “Aтлетико Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Сауль фаолиятини AПЛда давом эттириши мумкин.
25 ёшли ярим ҳимоячи билан “Манчестер Юнайтед” шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
“DailyStar”нинг маълум қилишича, 25 ёшли футболчининг трансферидан “матрасчилар” 70 миллион фунт ишлаб олишни ният қилган.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда Сауль Симионе қўл остида 47 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобиг 7 та гол ёздириб қўйди.