Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк Андре тер Штеген «Бавария» клубидан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин матбуот орқали биринчи марта фикр билдирди. Дарвозабони ўз фикрларини "Твиттер" орқали қисқача ёзиб қолдирди.
«Қийин давр. Кеча содир бўлган воқеадан жуда афсусдаман. Мен ўзимни оқлаш учун сабаб изламаяпман. Чунки, жамоани оқлаш учун бирор сабаб йўқ. Барчамиз узр сўрашимиз шарт», – деди дарвозабони.