"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Алиу Траоре кейинги мавсумни Франция Лига 2-да ўтказиши мумкин.
19 ёшли франциялик футболчи ижара асосида "Кан" жамоасига ўтади, дея хабар беради Goal.com.
Маълумот учун, Траоре "Манчестер Юнайтед"нинг асосий жамоаси учун ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмади.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда футболчи "МЮ"нинг иккинчи жамоаси учун 14 та ўйин ўтказиб 4 та гол урди.