"Лейпциг" "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Александр Серлот билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Ҳозирда футболчи Туркиянинг "Трабзонспор" клубида ижара асосида ўйнамоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Серлот Туркия чемпионатида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 8 та голлик узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали норвегиялик футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.