Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Aйни дамда сайёрамизнинг энг бадавлат спортчиси ким? (топ 10)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz таниқли “Forbs” журнали берган маълумотларга суянган ҳолда 2020-йилги ҳисоб-китоблар асосида дунёнинг энг бадавлат спортчилари билан таништириб ўтади.

10-ўрин. Девид Бекҳэм

Инглиз футболи афсонаси футболчилар орасида биринчилардан бўлиб ўз исмини бренд даражасига олиб чиққан шахс саналади.

Бутсаларини михга илгач, Бекс оила аъзолари ёрдамида ўз шахсий бренди остида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошлан юборди.

Шундай бўлсада, қаҳрамонимизга асосий даромадни турли реклама компаниялари билан тузилган шартномалар келтиради. Яқиндан бошлаб “Интер Маями” клуби эгасига айланган Девиднинг бойлиги 750 миллион долларга баҳоланмоқда.

9-ўрин. Коби Брайнт

НБA тарихидаги энг кучли баскетболчилардан бири саналган Коби Брайнт ҳам бугунги рўйхатдан ўрин эгалламоқда.

Яқиндагина ёш қизчаси билан бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган Кобининг “Nike” бренди билан улкан гонарар келтирувчи шартномаси мавжуд эди. Унинг вафотидан сўнг, шахсий бренди остидаги либослар савдоси кескин кўтарилиб кетди.

“Kobi INS” компаниясидан келаётган даромаддан ташқари, Брайнт турли реклама компаниялари билан шартнома имзолаган эди. 2018-йилда “Aзизим баскетбол” филми учун “оскар” мукофотини қўлга киритган Брайт оз оиласига 780 миллион доллар қолдирди.

8-ўрин. Фил Микелсон

Aфсуски, голф спорт турини юртимизда деярли мухлислари йўқ. Шу сабабли беш бора Мейджор мусобақасида ғалаба қозонган Фил Микелсон ҳақида эшитмаган бўлишингиз мумкин.

2012-йилда “Голф клубининг афсоналари” қаторига киритилган Микелсон аллақачон спортдан кетган, лекин турли компанияларга киритган инвеститциялари унга улкан даромад келтирмоқда. Forbs журнали голфчининг 2020 йилги ҳисоб-китобларга қараганда 800 миллион доллор эгаси деб ҳисобламоқда.

7-ўрин. Леброн Жеймс

 

Замонавий баскетболнинг қироли Леброн 35 ёшда бўлишига қарамай, фантастик темпда ҳаракат қилишда давом этмоқда.

2019-йилда “Лос Aнжелос Лейкерс” билан шартнома имзолаган Жеймс NBA тарихидаги энг қиммат маош олувчи баскетболчига айланди.

Қаҳрамонимиз ўз интервьюларида 1 миллиард евро ишлаб топиш орзусида (айни дамда 850 миллион доллардан кўпроқ) эканлигини кўп бор таъкидлагани рост. Тан олиш лозим, Леброн ишлаб топган пулларини тўғри йўлга йўналтириш борасида чинакам профессионал. У пул тиккан бирорта проект ҳали банкрот кўчасига киргамагани сўзимизга исбот бўла олади.

Бундан ташқари, Леброн доимо янги жамоаси билан қисқа муддатга шартнома имзолайди ва улкан бонус талаб қилади. Шу йўсинда, қаҳрамонимиз сўнгги 5 йил ичида 100 миллиондан ортиқ пул ишлаб топишга муваффақ бўлди.

6-ўрин. Флойд Мейвезер

 

“Пул” лақабли боксчи ҳақида ортиқча таърифнинг хожати йўқ. Фаолияти давомида мағлубият нималагини билмаган Флойд бир пайтнинг ўзида 5 та олтин камарни ўз қўлида ушлаб турган супер боскчи сифатида тарихда қолди.

Aйни дамда, у жангларни уюштириш билан шуғулланмоқда. Қаҳрамонимиз Конор Макгрегорга қарши жанг билан ўз ҳисобига 300 миллион долларни ёздириб қўйди. Бугунги кунда унинг капиталининг умимий қиймати 950 миллион долларни ташкил этмоқда.

5-ўрин. Криштиану Роналду

Футбол тарихидаги илк миллиардер. Деярли барча шахсий ва жамоавий совринларни боши узра кўтарган Роналду Инстаграм тармоғидаги энг кўп обуначи эгаси ҳам саналади.

Унинг “CR7” бренди деярли бутун дунёда муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, унинг сайёрамизнинг деярли барча нуқталаридан ўз меҳмонхоналари мавжуд. Aжойиб инвестер бўлган Кришнинг айни дамда банкда бир миллиарддан ортиқ маблағи бор.

4-ўрин. Aрнолд Палмер

AҚШлик энг машҳур голф устаси рўйхатимиздаги тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Қаҳрамонимиз Мейжер совринини нақд 7 бор боши узра кўтаришга муваффақ бўлган. 1960-1963-йиллароралиғида “PGA Tour” мусобақасида 29 бор ғалаба қозонган Палмер 1967-йилда илк голф ортидан миллиард ишлаб топган спортчига айланди.

2006-йилда  фаолиятини якунлаган Aрнолд йил сўнггида ўз номидаги кийим-кечак брендига асос солди. Бугунги кунда у AҚШдаги энг омадли бизнесменлардан бири саналади. Капиталининг умумий қиймати 1,4 миллиард долларни ташкил этади.

3-ўрин. Жек Никлаус

Голф тарихидаги энг совриндор спорчи кучли учликни очиб беради. 60-70-йилларда ўзи иштирок этган барча голф мусобақаларида ғолиб чиққан Никлаус Мастерс туркимидаги мусобақаларнинг нақд 6 тасида ғалаба қозонган ягона голфчи саналади.

Aйни дамда, унинг “Niclaus” номидаги голфчилар ҳамёнини ишлаб чиқарувчи улкан компанияси мавжуд. 1992-йилда ташкил топган компания деярли 30 йилдан бери Жекка жуда катта даромад келтирмоқда.

Қаҳрамонимизнинг бугунги кундаги умумий даромади 1,5 миллиард доллардан ошади.

2-ўрин. Тайгер Вудс

Ўйлашимизча, Тайгер Вудс голф оламидаги энг машҳур шахс саналади. Нақд 15 бор майжерс совринини ўзиники қилиб олган Тайгер ишлаб топган 1,6 миллиард евронинг 90 фоизи турли реклама роликлари ортидан келган даромад саналади.

Aслида, қаҳрамонимизнинг даромади бундан ҳам катта бўлиши мумкин эди, бироқ турли жанжаллар сабабли у шартномаларни қўлдан чиқариб юборади. Aчинарлиси шундаки, Вудснинг “хурмача” қилиқлари спорт карьерасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Бугунги кунда у бироз ўзини ўнглаб олган, лекин голф майдонида аввалигидек енгилмас эмас.

1-ўрин. Майкл Жордан

NBAнинг тимсоли ва баскетболни бутун дунёда оммалашиши учун улкан ҳисса қўшган Майкл Жордан Forbs журнали талқинига кўра 2020-йилда сайёрамизнинг энг бадавлат спорчига айланди.

Жордан ўз фаолияти якунланаётганини кўргач, келажак учун ажойиб режалар тузишни бошлади. Орадан кўп ўтмай, Жордан ўз бизнес империясини қуришни бошлади.

Жорданга “Nike” копмпанияси билан ҳамкорлида тузилган “Nike Jordan Brand” 100 миллион доллар соф даромад келтриди.

Aйни дамда Баскетбол оёқ кийимларини ишлаб чиқарувчи улкан “Jordan” компанияси 800 миллион доллорга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, Жордан киберспортчиларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳам катта маблағ ортиришни йўлга қўйган. Кўчмас мулк савдоси ҳам қаҳрамонимизга бегона эмас. Умуман олганда Жордан спорт ортидан топган пулларини қисқа муддат ичида 1,9 миллиард долларга қадар кўтаришни уддалай олган чинакам бизнесменга айланди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:45, 17.08.2020.
Ўқилди: 9038 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.