Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Тандем

Баҳо:
+ | -

Тунда “Интер” - “Шахтёр” ўйини бор. Лекин, ҳозир бу ҳақда ёзмоқчи эмасман. Кечроқ кичик анонс қилишга ҳаракат қиламан, албатта. Ҳозир ёзмоқчи бўлганим, бугун шарҳда шеригим бўладиган Муҳаммадали Муҳаммадкаримов ҳақидаги қисқа фикрлар.

Жуда кўп десам муболаға бўлар, аммо, ҳафтада икки-уч маротаба умуман бегона одамлар Футбол ТВга ишга кириш, шарҳловчи бўлиш истагида ёзишади менга. Аксари самимий фикрлар. Аммо, орасида ишга жойлашиш учун бирор манфаат таклиф қилувчилари ҳам бор. Масалан, тунов куни бириси – “ака, ишга киришимга ёрдам берворсез, сизга атаган совғам бор”, - деб қолди. Кайфиятим йўқмиди, хуллас тутоқиб кетдим. Ундан аввалги – “Сизлардан яхши етказиб бера оламан фикрларимни, студияда бундай дедиз, ўзи ундаймас, бундай” – каби гапларига сабр қилаётгандим, табиий. Аммо буниси ўтиб тушди. Айтдимки, “манзилда адашаяпсиз, бу телеканал Сиз аввал ишлаган ёки тасаввур қилган жой эмас. Таниш-билиш, қандайдир соядаги манфаатлар устига қурилмаган бу тизим”.

Ўз мисолимда гапиришим ноқулай. Муҳаммадали ҳақида эса ёзсам бўлар. У мақсад сари тинимсиз ва сидқидилдан интилишнинг мен кўрган энг ёрқин ҳаётий намунаси. Шарҳловчи бўлиш орзусидаги ёшлар кўп. Улар орасида ўта истеъдодлилари ҳам борлигига ишонаман. Аммо, аксарлар бу ишни шунчаки қоронғу хонага кириб, қулоқчинни тақиб, кўрганини гапириш деб тушунади. Мен сўз юритаётган ёш йигит эса офисда ухлаб қолар даражада меҳнат қилди. Футбол ТВнинг телеграм канали ўз йўналишидаги энг йириги бўлишида асосий ишни бажарди. Ўз устида ишлади. Хатоларидан уялмади, улар билан юзма-юз туриб, битта-битта тўғрилаб борди ва боряпти. Баъзида ўта чарчаган ва умидсизланганда тўхтагиси келган вақтлари ҳам бўлди. Бироқ, куч топиб курашди. “УзРепорт” АА эса чин дилдан меҳнат қилганларни қадрлайдиган манзил. Якунда шарҳ кабинасигача етиб бора олди.

Унда мен ҳавас қиладиган нуқталар кўп. Ўз устида ишлашда тўхтаб қолмаса кўп нарсага эришади. Бугун у билан тандемда ишлаймиз. Энг ёш футбол шарҳловчиси номини мендан олиб қўйган укам – Муҳаммадали билан!

Кузатингчи, қандай бўларкан?

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 21:35, 17.08.2020.
Ўқилди: 2833 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.