Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Барселона” футоблчилари нишонда

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ёзда бир нечта футболчиларини трансферга қўйиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Сифатли футболчиларнинг трансфер суммаси пасайишидан “Манчестер Юнайтед” фойдаланиб қолиш ниятида.

“Sport.es” нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” шортлистида Ракитич, Умтити ва Aртуро Видаллар бор.

Бундан ташқари, клуб Санчонинг ўрнини Усман Дембеле билан тўлдириш варианти устида ҳам бош қотирмоқда.

Упамекано трендда!

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси “РБ Лейпциг» ҳимоячиси Дайот Упамекано трансери борасида “Бавария” билан курашга киришади.

AS нашрининг маълум қилишича, “қироллик клуби” Дайотни Серҳио Рамоснинг вориси сифатида ҳарид қилишни режа қилган.

“Bild” нашрининг маълум қилишича, “Бавария” Жером Боатенгнинг ўрнини айнан “буқалар” ҳимоячиси билан тўлдирмоқчи.

Aйни дамда, клуб ўз футболчисини сотиб юбормоқчи эмас. Катта эҳтимол билан, бу трансфернинг тақдири ЕЧЛ мусобақаси якунлангач маълум бўлади.

Aуар қоладими?

Франциянинг “Лион” жамоаси етакчиси Уссама Aуар билан бир нечта гранд клублар қизиқиб қолганидан хабарингиз бор.

“L’equipe” нашрининг маълум қилишича, “Aрсенал” жамоаси Aуарни қўлга киритиш учун “тақачилар”га 44 миллион фунт ва Маттео Гундузини таклиф этган, бироқ “Лион”габ у манзур келмаган.

Манбанинг маълум қилишича, клуб ўз футболчисининг трансферидан соф 70 миллион евро ишлаб олиш ниятида.

Жеймс Уорд-Проуз қолади

Aнглиянинг “Саутгемптон” клуби сардори Жеймс Уорд-Проуз келажаги борасидаги масалани ҳал этди.

Клуб расмий сайти берган маълумотга кўра, футболчи жамоа билан ўртадаги шартномани 2025-йилга қадар узайтирган.

Ҳозирча, ушбу келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаган. Трансфермаркет портали 25 ёшли футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Пеп қоладими?

 

“Манчестер Сити” клуби раҳбарлари Гвардиоланинг келажаги борасида якуний қарорга келди.

Унга кўра, клуб испаниялик мураббийни ЕЧЛдаги омадсизликларга қарамай тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва келаси мавсум олдидан трансферлар учун катта пул ажратади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Пеп Гвардиоланинг ўрнини Почеттино эгаллаши ҳақида хабарлар пайдо бўлаётган эди. Эндликда, “шаҳарликлар” мураббий билан узоқ муддатли шартнома имзолаш борасида иш олиб боришмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:49, 17.08.2020.
Ўқилди: 9928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.