Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Расман! Рональд Куман — "Барселона" бош мураббийси

Баҳо:
+1 | -

Рональд Куман "Барселона"нинг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайтида хабар берилди.

Мураббийнинг жамоа билан келишуви 2022 йилнинг ёзигача амал қилади. Бугун кечқурун мутахассиснинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Aввалроқ, "Барселона" Кике Сетьенни жамоа Чемпионлар лигасида "Бавария"га шармандали ҳисобда ютқазганидан сўнг истеъфога чиқарганди.

Эслатиб ўтамиз, Куман "Барселона"да 1989 йилдан 1995 йилгача ўйнаган. Клуб билан биргаликда у тўрт маротаба Испания чемпионлигини, уч бор мамлакат Суперкубогини, бир марта Испания кубогини, Европа кубогини (Чемпионлар Лигаси пешқадами) ва УЕФA Суперкубогини қўлга киритган.

Бундан ташқари, мутахассис илгари "Барселона"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 15:12, 19.08.2020.
Ўқилди: 5470 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик