Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур ўйинлари якунланди. Одатга кўра турнинг энг яхшиларни аниқлашда давом этамиз.
Stadion.uz нашри талқинига кўра, Суперлига 10-турнинг энг яхши дарвозабони деб “Насаф” посбони Абдувоҳид Неъматов топилди.
Неъматов “Сўғдиёна”га қарши ўйинда жамоасини бир нечта вазиятларда муқаррар голлардан қутқариб қолди. Қолаверса, у ўзининг дарвозаси даҳилсизлигини ҳам сақлаб қолди. Шунингдек, Сафоев мазкур турнинг рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.