Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Нўъмон Ҳасанов «Навбаҳор»да иш бошлади

Баҳо:
+ | -

Тажрибали мутахассис Нўъмон Ҳасанов Навбаҳор”нинг Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штабида иш бошлади.

Мазкур мутахассис 1971 йилнинг 10 февралида Қўқонда туғилган.

Ярим ҳимоя чизиғида ўйнаган. Футболчилик фаолияти давомида “Автомобилист” (Қўқон, 1989 – 1990 йиллар), “Пахтакор” (Тошкент, 1990-1994 йиллар), МҲСК (Тошкент, 1995-1997 йиллар), “Рубин” (Қозон, Россия, 1998 йил), “Дўстлик” (Тошкент вилояти, 1999-2000, 2002-2003  йиллар), “Насаф” (Қарши, 2001-2002 йиллар), “Қўқон-1912” (2003 йил), “Трактор” (Тошкент, 2004-2005, 2007 йиллар), “Шўртан” (Ғузор, 2006  йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2008 йил ) ва “Локомотив” (Тошкент, 2009 йил) жамоаларида тўп сурган.

Футболчилик фаолиятида “Пахтакор” (1992 йил), МҲСК (1997 йил) ва “Дўстлик” (1999-2000 йиллар) клублари сафида Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлган.

Шунингдек, “Пахтакор” (1993) ҳамда “Дўстлик” (2000) жамоалари таркибида Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

Бундан ташқари, 20 йиллик футболчилик фаолияти давомида рақиблар дарвозасига 125та гол уриб, Геннадий Красницкий клуби аъзосига айланган.

1992-1997 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 23та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Нўъмон Ҳасанов мураббийлик фаолиятини 2002 йили Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасида ўйновчи-мураббий сифатида бошлаб, ушбу клубни 2002-2003 йилларда бошқарган.

Сўнгра, “Пахтакор - 2” (Тошкент, 2012 йил), “Пахтакор” ўринбосарлар жамоаси (2013 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2013 йил), “Пахтакор” (Тошкент, 2015-2016 йиллар), “Қўқон -1912” (Қўқон, 2016-2019 йиллар) жамоаларида бош мураббий сифатида иш олиб борган.

Шунингдек, 2014 йилда “Пахтакор” мураббийлар штабида фаолият юритган.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:41, 21.08.2020.
Ўқилди: 4592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3246]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2119]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1848]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1839]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1783]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1577]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1528]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1525]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1483]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик