Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

АГМКдан навбатдаги рекорд

Баҳо:
+ | -

АГМК жамоаси жорий мавсумни барқарор ва муваффақиятли ўтказмоқда.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги клуб Суперлигада мағлубиятга учрамаган ягона жамоа сифатида серияни давом эттирмоқда. Клуб тарихидаги энг муваффақиятли старт 6 ўйинлик серия 11 беллашувга чўзилди.

Шунингдек, жамоа жорий мавсум ҳар ўйинда гол уриш бобида ҳам етакчи. Ортда қолган 11 тур давомида АГМК майдонни голсиз тарк этмади.

Шу ўринда голли серия бўйича қизиқарли маълумот. АГМК ўз тарихидаги энг узун голли серияни 2014/2015 йилги мавсумларда давом эттирган. Ўшанда жамоа чемпионатда қаторасига 16 ўйинда гол урган. Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК ўтган мавсумнинг 21-туридан бошлаган голли сериясини жорий мавсум 11-турга қадар давом эттириб, жамоа рекордини янгилади. «Андижон» билан учрашувда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этган АГМК чемпионатда қаторасига 17 учрашувда гол уриб рекордни янгилади.

АГМК Суперлиганинг 11-туридан кейин 8 ғалаба ва 3 дуранг қайд этган ҳолда 27 очко билан жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 15:42, 22.08.2020.
Ўқилди: 3252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.