Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Магуайрни қандай жазо кутмоқда?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Харри Магуайр Греция полицияси билан можарога боргани учун қамоқ жазосидан қутулиб қолиши мумкин. "The Sun" тарқатган хабарга кўра, футболчи йирик миқдорда жарима тўлашига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ҳимоячиси Грециянинг Миконов оролида дам олаётган пайтда ҳибсга олинган эди. Футболчи аввалига инглиз туристлари билан "сан-ман"га борган, кейин эса воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақоратлаган. Бундан ташқари, ОАВга кўра, Магуайр қоидабузарлик учун жаримани жойида тўламоқчи бўлган, лекин унинг хатти-ҳаракати пора бериш сифатида баҳоланган.

Британия матбуоти тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли футболчи таътил пайтида доимо "ичган". 23 август куни Магуайр Грециядаги суд биносига ташриф буюрган ва ўзига нисбатан қўйилаётган айбловларни рад қилган. 25 август куни яна бир суд бўлиб ўтади. Лекин унда футболчининг манфаатини унинг адвокати ҳимоя қилади. Харри эса Англияга қайтади.

Спортчини қамоқ жазоси кутаётган бўлиши мумкин. Адвокатнинг "Sunday Mirror"га маълум қилишича, мазкур қоидабузарлик учун максимал муддат 7,5 йилни ташкил этиши мумкин. Лекин бу ерда гап 3 йиллик қамоқ жазоси ҳақида кетмоқда.

Греция қонунларига кўра, 3 йилгача бўлган ҳар қандай қамоқ жазосини жаримага алмаштириш мумкин. Жарима миқдорини эса суд белгилайди. Бир кунлик жарима миқдори 5 евродан 100 еврогача етиши мумкин. Назарий жиҳатдан Магуайр 3 йиллик жазо учун тахминан 90-100 минг евро тўлаб, қамоқдан қутулиб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг ҳафталик маоши 190 фунт стерлингга тенг.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 07:12, 23.08.2020.
Ўқилди: 4351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик