Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Канчельскис: "Яхшироқ майдон ва ўйинни қулай вақтга белгилаб беришгани учун ташкилотчиларга раҳмат"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Машъал” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Андрей Антанасович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлаб, қуйидаги сўзларни гапирди.

- Аввало “Машъал”ни ғалаба билан табриклайман. Баракалла, йигитлар. Мазкур ўйин икки хил бўлимдан иборат бўлди. Биринчи бўлимда шогирдларим яхши ўйин намойиш эта олишмади. Иккинчи 45 дақиқаликдаги ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Йигитлар хавфли вазиятларга эга бўлишди. Ҳисобни тенглаштиришимиз керак эди. Аммо бироз омадимиз келмади. Нимаям дердим, бу футбол.

Ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Олдинги тур билан солиштирганда, бу сафар яхшироқ майдон ва ўйинни қулай вақтга белгилаб беришгани учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.
Шунингдек, бугун майдонга тушган шогирдларимга ҳам раҳмат. Йигитларга иккинчи бўлимдаги ўйин учун эътирозим йўқ. Биринчи бўлимдаги ўйинни эса таҳлил қиламиз.
Ҳаёт давом этади, энди кейинги турдаги АГМКга қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги ўйинда “Навбаҳор”га ғалаба қозониш учун нима етишмади?

- Голлар етишмади. Албатта, таркибимизда йўқотишлар мавжуд. Бир қанча футболчиларда касаллик симптомлари бор. Аммо таркибимизда бошқа ўйинчилар ҳам бор ҳамда улар ҳам майдонга тушиб ўйнашлари керак. Афсуски, коронавирус бизниям четлаб ўтгани йўқ.
Бугунги ўйинни таҳлил қиламиз, гаплашамиз. Ушбу учрашувда биз мағлубиятга учрадик, рақиб эса ғалаба қозонди. “Машъал”ни яна бир марта ютуқ билан табриклайман.

- “Навбаҳор” мураббийлар штабида иш бошлаган Нўъмон Ҳасановнинг асосий вазифаси нималардан иборат бўлади?

- Нўъмон Ҳасанов “Навбаҳор”да ташкилий ишлар ва машғулот жараёнида менга ёрдам беради. Айни пайтда ёрдамчи мураббий карантин туфайли Москвадан кела олмаяпти. Шу боис, Нўъмон Ҳасанов менга ёрдам беради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: Навбаҳор матбуот хизмати
Киритилди: 08:46, 23.08.2020.
Ўқилди: 2962 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.