Тошкентдаги ЖАР стадионида навбатдаги "водий дерби"си бўлиб ўтди. Coca Cola суперлигаси 12-тури доирасида "Қўқон-1912" - "Андижон" жамоалари ўзаро куч синашдилар.
Ўйиндаги дастлабки ҳужум қўқонликлар томонидан ташкил этилди. 2-дақиқада вакилларимиз ижросидаги ҳужум хавфли кўриниш олди. 9-дақиқада Абдуҳамидовнинг боши билан берган зарбаси хавфли чиқди. 12-дақиқада Азамат Исроиловнинг рақиб жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Ботирали Эргашев эгаллаб олди. 19-дақиқада жарима тўпидан кейин қўқонликлар ҳисобни очишди. Суҳроб Бердиевнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Иван Йосович боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 43-дақиқада Литвяковнинг Усмановга ошириб берган тўпига биринчи бўлиб етиб келган Бобур Акбаров майдон ташқарисига чиқариб юборди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни "Андижон" фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг бурчакдан тўғри дарвозага йўллаган зарбасини Ботирали Эргашев аранг қайтариб қолганди. Кейин Мираҳматовнинг олисдан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди. 63-дақиқада "Қўқон-19812" ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида Тимур Усмановга нисбатан қўполлик ишлатишди. Белгиланган пенальтини эса Жамшид Ҳасанов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.
70-дақиқада захирадан майдонга тушган Шоҳназар Норбеков қулай имкониятдан фойдалана олмади. 76-дақиқада сал бўлмаса Иван Йосович ўз дарвозасини ишғол этиб қўярди. 81-дақиқада қўқонликлар ижросидаги ажойиб комбинация якунига етмай қолди. 85-дақиқада Рўзиевнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 88-дақиқада қўқонликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, ўз жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа "Қўқон" “дерби”да ғалаба қозониб, навбатдаги уч очкога эга бўлди.
Coca Cola суперлигаси, 12-тур
"Қўқон-1912" - "Андижон" – 1:1 (1:0)
Голлар: Иван Йосович (18), Мурод Холмуҳаммедов (88 пен). - Жамшид Ҳасанов (63 пен).
“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 9. Суҳроб Бердиев, 14. Авазхон Маматхўжаев (70. Мурод Холмуҳаммедов – 75), 15. Ойбек Рустамов, 19. Ҳамидулло Абдуҳамидов (7. Шоҳназар Норбеков – 57), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (13. Сардор Азимов – 75), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (10. Қувондиқ Рўзиев – 46), 91. Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов – 57).
"Андижон": 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Эммануэль Аривачукву, 10. Артём Литвяков, 11. Сирож Мелиев, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Тимур Усмонов (80. Шаҳбоз Жумабоев – 72), 33. Дониёр Абдуманнопов.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Олим Абдувосилов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов.
Назоратчи: Ноил Лутфуллин.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.