Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзбекча боксинг дэй

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи рестартни кўпчилик "боксинг дэй"га қиёслашяпти, ўзбек футболидаги "боксинг дэй". Бу ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказишни талаб қилади. Бундай ҳолатга, ўта тиғиз тақвимга яқин вақт ичида ўзбек футболи дуч келганини эслай олмайман. Иккинчи томондан вақти-вақти билан жамоаларда футболчилар касалликка  чалинишмоқда ва мураббийларда таркиб борасида муаммолар кўзга ташланиб қолаяпти.

Бундай мураккаб ҳолатдан яхши натижалар билан чиқиш учун бир неча факторлар ўзини кўрсатиши керак: таркиб, захира вакилларининг кучли ва кўп бўлиши, мураббийнинг маҳорати, жисмоний ҳолат ва руҳият. Юқорида санаб ўтилган жиҳатлар қайси клубда яхши бўлса, у "боксинг дэй"дан максимал очко йиғиши мумкин.

Иккинчи рестартга энг ёмон тайёргарлик билан келган жамоалар:
-  "Локомотив" 3та мағлубият;
-  "Андижон" 2та мағлубият, 1та дуранг;
-  "Металлург" икки мағлубият.

Аксинча, иккинчи рестартда ўзини ҳар томонлама кўрсатаётган клублар ҳам бор:
-  "Пахтакор" 3та ишончли ғалаба
-  АГМК 2та ғалаба
-  "Қизилқум" 2та ғалаба

"Пахтакор" ва АГМКнинг натижалари жорий мавсум яхши. "Қизилқум" эса айнан "боксинг дэй"да ажойиб натижалар қайд эта бошлади. Бунда қадар жамоа фақат очко йўқотаётганди. Хўш, Навоий клубда нималар ўзгарди?

Мураббий: "Қизилқум"да йил аввалида раҳбарият ўзгарди, бош мураббий ким бўлиши борасида ноаниқликлар юзага келди. Натижалар эса борган сари ёмонлашиб борди. Кейинчалик, Тачмурод Агамуродов бош мураббийликка олиб келинди. Лекин мазкур келиш дастлаб ҳеч қандай ижобий натижа бермади. Ёзги трансфер ойнасида "Қизилқум" энг фаол жамоа бўлиб турибди ва таркиб кучайтирилди.

Келганлар:
-  Игнатий Нестеров (дарвозабон)
-  Владислав Космйнин (ҳимоячи)
-  Эркин Бойдуллаев (ярим ҳимоячи)
-  Ойбек Қиличев (ярим ҳимоячи)
-  Иброҳим (ҳужумчи)

Жамоани туркманистонлик легионерлар тарк этишди, шунингдек, Маккартни Навесебга ҳам жавоб берилди. "Қизилқум"да таркиб борасида қилинган ўзгаришлар ақлли қарорлар бўлди, фойдаси кам ўйинчилар кетди, келганлар ўз чизиқларни кучайтиришди. Натижа узоқ куттирмади, кетма-кет "Бухоро" ва "Металлург" мағлуб қилинди. Бу 6 очко келтирди. Олдинда бугун Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши ўйин.

Улуғбек Бақоев жамоаси ҳақида гап кетганди, жорий мавсум биринчи камчилик бу — барқарорлик йўқ экани. Бир қарасанг, "Сўғдиёна" "Пахтакор"ни мағлуб қилиб ташлайди, иккинчи ўйинда мусобақа аутсайдерига қарши очко йўқотади. Улуғбек Бақоев кучли клубга қарши жамоани қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Аммо ўз жамоаси билан кучи тенг ёки кучсизроқ, иккинчи рақамли рақибга қарши Боқоев муаммоларга дуч келмоқда. "Сўғдиёна"да таркиб анча кучли ва ҳужумкор.

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури давом этади.

Куннинг биринчи ўйини айнан "Қизилқум" ва "Сўғдиёна" ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00га белгиланган. Ушбу ўйинда шарҳлаб бораман ва бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман: "Қизилқум" ва "Сўғдиёна"  - бу тенг кучли жамоаларнинг ўзаро рақобати. Қайси жамоа ғалаба қозонишини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди. Учрашув "Спорт" ТВ да жонли эфирга узатилади.

Кунни соат 19:00да бошланадиган АГМК – "Навбаҳор" ва "Сурхон" -"Металлург" қарама-қаршилиги якунлаб қўяди. 12-турнинг сўнгги баҳси 26 август куни "Машъал" ва "Бухоро" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Ўзбекча "боксинг дэй"нинг сўнгги тур ўйинлари август ойи якунида (27, 28, 29) бўлиб ўтади. Ушбу тиғиз тақвим, марказлашган тур ўйинларидан қайси жамоа яхшироқ натижалар билан чиқиб олар экан.

Зуҳриддин Қиличев.

Манба: https://t.me/Zuhriddin_Qilich
Киритилди: 14:17, 25.08.2020.
Ўқилди: 3416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.