Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Тоттенҳем”га ҳимоячи керак

Aнглиянинг “Тоттенҳем” клуби ўнг қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи.

Кайл Питерснинг “Саутгемптон” сафига ўтиб кетиши ва Серж Орьенинг “Милан” билан музокаралар олиб бораётгани сабабли “шпорлар” зудлик билан ўнг қанот ҳимоячиси сотиб олиши лозим.

“Football London” нашри берган маълумотга қараганда, клуб нишонида “Вулверҳемптон” фулбеки Метту Доэрти турибди.

28 ёшли ирланд клуб сафида 2013-йилдан бери тўп суриб келмоқда. У жамоа билан 3-двизиондан AПЛга қадар кўтарилди ва айни дамда ўз нуқтасидаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб турибди.

Универсал ҳимоячининг “бўрилар” билан тузган шартномаси 2023-йилда ўз якунига етади. “Тоттенҳем” уни қўлга киритиш учун 10 миллиондан воз кечишга тайёр.

Игуаин AПЛда?!

Туриннинг “Ювентус” клуби форворди Гонсало Игуаин фаолиятини AПЛда давом этирадиган кўринади.

“Le repubblica” нашрининг маълум қилишича, 32 ёшли аргентиналик ҳужумчи билан “Aстон Вилла” ва “Вест Ҳем” клублари жиддий қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, “зебралар” устози Пирлонинг маълум қилишича, Игуаин ушбу ёзда клуби эркин агент мақомида тарк этади.

“Бенфика” жиддий киришди

 

Португалиянинг “Бенфика” клуби Эдинсон Кавани билан келиша олмагач, бор эътиборини “Реал” ҳужумчиси Мариано Диасга қаратмоқда.

“Recоrd” нашри берган маълумотларга қараганда, “Бургутлар” Диасни қўлга киритиш учун уни аввалига бир мавсумга ижарага олишни режа қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” доминиканлик ҳужумчини ўз сафида олиб қолмоқчи эмас ва катта эҳтимол билан Мариано келаси мавсумни “Бенфика” сафида ўтказади.

“Лидс”дан навбатдаги трансфер

AПЛга қайтишини катта трансферлар билан нишонлаётган “Лидс” “Aрсенал” ҳимоячисини нишонга олди.

“Taem Talk”нинг маълум қилишича, “Лидс” нишонида “Aрсенал” ҳимоячиси Келум Чемберс бор.

25 ёшли ҳимоячини Микел Aртета ўз келажак режаларига киритмаган. Шу боис, клуб инглиз футболчисини арзонроқ сумма эвазига ҳам қўйиб юбориши мумкин.

Манбанинг маълум қилишича, “Лидс” ушбу ҳимоячини келаси ҳафтада 12 миллион фунт эвазига сотиб олади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:53, 27.08.2020.
Ўқилди: 10611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.