Мамлакатимиз ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишлаб оғир атлетика бўйича ташкил қилинаётган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги” онлайн мусобақаси старт олди. Қайдномада дунёнинг 32 мамлакатидан 150 нафарга яқин спортчилар рўйхатдан ўтган бўлиб, мусобақа кўпчилик мутахассисларнинг диққат-марказида бўлиб турибди.

Тошкент вақти билан тонг саҳардан аёллар ўртасида -55 кг, -59 кг, -71 кг ва -81 кг вазн тоифаларида С гуруҳи вакиллари иштирок этишди. Соат 11:00 дан эса В гуруҳи иштирокчилари баҳс олиб боришади. Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада жамоамиз 8 нафар спортчи билан иштирок этади ва уларнинг барчаси “А” гуруҳидан ўрин олишган.

Вакилларимиз иштироки:
28 август:
17:00 – Муаттар Набиева, Нигора Абдуллаева
20:00 – Кумушхон Файзуллаева

29 август:
14:30 – Адҳамжон Эргашев (шу вақтнинг ўзида очилиш маросими)
18:00 – Турсуной Жабборова
21:30 – Сарвар Зафаржонов

30 август:
17:00 – Фарҳод Собиров
19:00 – Акбар Жўраев

Вакилларимизнинг чиқиши «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилиш режалаштирилган. Шунингдек, қуйидаги ҳавола орқали мусобақанинг тўлиқ қисмини томоша қилишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/c/InternationalWeightliftingFederation