"Селтик" "Ливерпуль"нинг ёш ҳимоячиси Ки-Ян Хуверни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
"Мерсисайдликлар" ҳимоячисини ижарага бериб юборишга тайёр. Хувер ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартириш истагида.
Transfermarkt портали 18 ёшли футболчини 3,6 миллион еврога баҳоламоқда.